Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.03.2019 й. 35-сон "Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2019 й. 3013-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2019 й.

N 3013-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.03.2019 й.

N 35


БУЙРУҒИ



Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни

кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 3013, 2018 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 20-сон, 427-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни

кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссиянинг қарори асосида ижрочиларни Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади;";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аноним мурожаатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 318-модда