Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 й. 309-сон "Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2019 й.

N 309



СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ

ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН

НАРХЛАРНИ (ТАРИФЛАРНИ) ШАКЛЛАНТИРИШ,

ДЕКЛАРАЦИЯ ҚИЛИШ (ТАСДИҚЛАШ) ВА

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш назарда тутилади, шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда барча гуруҳдаги истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув приборлари билан жиҳозланиши ҳамда ушбу приборларнинг текширилиш ҳолатини хатловдан ўтказсин;

2019 йил 1 августгача бўлган муддатда "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондида совуқ ҳамда иссиқ сув приборларининг ўрнатилишини молиялаштириш манбалари ва тўлиқ якунлашнинг аниқ муддатлари назарда тутилган Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда аҳолининг ичимлик сувни истеъмол қилиш нормативларини қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель