Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.11.1998 й. 552-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 218-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.1998 й.

N 552




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 218



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

13.11.1998 й.

N 08-01-03/396



Давлат қисқа муддатли облигациялари

чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни

муомалада бўлиши тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли "Ўзбекистон Республикасининг қисқа муддатли давлат облигацияларини чиқариш тўғрисида"ги қарорига асосан, давлат қисқа муддатли облигацияларини жойлаштириш, муомалада юритиш ва тўлаб бериш тартибини белгилайди.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:


давлат қисқа муддатли облигациялар (бундан буён матнда "Облигациялар" деб юритилади) - ўз эгаларига уларни тўлаш вақтида номинал қийматда олиш ва реализация (ёки тўлаш қиймати) ва харид қиймати орасидаги фарқ шаклидаги фойда олиш ҳуқуқини берувчи давлат қимматли қоғозлари;


Дилер - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Облигациялар билан операцияларга хизмат кўрсатиш бўйича функцияларни амалга оширишга ва биржа савдоларида қатнашиш ва биржа битимлари тузиш ҳуқуқига эга бўлган банк ёки юридик шахс саналган биржанинг аъзоси;


Инвестор - Дилер билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш йўли билан Облигацияларни эгалик ва бошқа моддий ҳуқуқий асосда харид қилувчи Дилер бўлмаган исталган юридик шахс;


Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси (бундан буён матнларда ЎзРВБ деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузилган шартнома билан ваколатланган, Облигациялар билан савдо қилиш учун, шу жумладан, аввалдан белгиланган жой ва муддатларда ўрнатилган маълум қоидалар асосида оммавий ва очиқ биржа савдоларини ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали Савдо тизимини тақдим этиш учун шартлар яратувчи юридик шахс. ЎзРВБ Дилер ва инвестор функцияларини бажара олмайди;


савдо тизими - ЎзРВБнинг Облигациялар билан битимлар бўйича электрон савдолар олиб борувчи, қабул қилинган аризаларнинг рўйхатдан ўтказилишини, битимларнинг автоматик тарзда тузилишини, Облигациялар ва улар бўйича ҳуқуқларнинг сақланишини, шунингдек Облигациялар билан битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар олиб борилишини, унда савдо иштирокчиларининг иш жойларида жорий маълумотлар тезкор тарзда акс эттирилиши, савдо жараёнларининг баённомаларга киритилиши ва якуний биржа ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминловчи тизим.

1.2. Облигациялар эгалари, ушбу Низом асосида тузиладиган шартномалар бўйича юклатиладиган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзларига тегишли бўлган Облигацияларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эгадирлар.


1.3. Облигациялар муомаласи фақатгина олди-сотди, шунингдек, амалдаги қонунчилик ва мазкур Низомда белгиланган гаров шартномаси (Битими)ни тузиш натижасида амалга оширилиши мумкин.

1.4. Дилер ва Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномавий асосда расмийлаштирилади.

Дилер ўз номидан ва ўз ҳисобидан, шунингдек инвестор буйруғи билан ва инвестор ҳисобидан Облигациялар билан битимлар тузишга ҳақлидир.

Дилерлар Савдо тизимида Облигациялар бўйича аризалар киритиш ва ижро этиш, шунингдек олиб борилаётган савдоларнинг бориши ҳақида маълумотлар олишда бир хил имкониятларга эгалар.


2. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

2.1. Облигациялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва унинг маблағлари ҳисобига ҳужжатсиз шаклда бир йиллик муддатга чиқарилади.

2.2. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва тўланиши бўйича агентлик функцияларини бажаради.

2.3. Облигацияларнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади ва 1000 сўмга тенг.

2.4. Облигациялар ҳисоби ва рўйхатини амалга ошириш учун, ҳар бир Дилер ва Инвесторга рўйхат кодлари берилади.

Дилер ва Инвесторлар рўйхат кодларини шакллантириш тартиби ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган.


2.5. Дилерга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан бериладиган рўйхат коди Дилер коди дейилади ва ҳар бир Дилер учун алоҳида бўлади.

Кўрсатилган код Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва Дилер ўртасида тузиладиган шартномада келтирилади, ва ушбу Дилернинг Облигациялар бозорида ўз номидан амалга оширадиган операциялари билан боғлиқ барча тезкор, рўйхат ва ҳисоб ҳужжатларида қайд этилиши керак.


2.6. Инвесторга унга хизмат кўрсатувчи Дилер томонидан бериладиган рўйхат коди - Инвестор коди дейилади ва ҳар бир Инвестор учун алоҳида бўлади.

Кўрсатилган код Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва Инвестор ўртасида тузиладиган шартномада келтирилади, ва ушбу Дилернинг Инвестор топшириғига биноан Облигациялар бозорида амалга оширадиган операциялари билан боғлиқ барча тезкор, рўйхат ва ҳисоб ҳужжатларида қайд этилиши керак.

Инвесторнинг рўйхат кодлари реестри, ушбу Инвестор билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузган Дилер томонидан олиб борилади.



3. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ САҚЛАШ ВА

УЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

3.1. Облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқлар ҳисоби, давлат қимматли қоғозлари билан тузиладиган битимлар бўйича ЎзРВБда очилган ҳисобварақда олиб борилади (бундан буён матнларда - "депо" ҳисобварақ).

Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар, сотувчининг шахсий ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган ва "депо" ҳисобварағи бўйича тегишли кирим қайди киритилган вақтдан эътиборан ўз харидорига ўтади. Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар "депо" ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

3.2. Дилер учун "Депо" ҳисобварағи, ЎзРВБ ва Дилер ўртасидаги шартномага биноан очилади.

3.3. Инвестор учун "депо" ҳисобварағи, Инвестор билан хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома тузган Дилернинг "депо" топшириқномаси асосида очилади. Инвестор фақатгина биргина Дилернинг "депо" топшириқномасига биноан очилган битта "депо" ҳисоб рақамга эга бўлиши мумкин.

Инвестор учун, тегишли Дилерлар билан тузилган хизмат кўрсатиш шартномалари асосида бир нечта "депо" ҳисобварақлари очиб берилиши мумкин.


3.4. Инвестор олди-сотди ёки гаров шартномасини амалга оширмасдан, ўзининг битта Дилернинг "депо" топшириқномасига асосан очилган "депо" ҳисобидан, бошқа Дилернинг "депо" топшириқномаси асосида очилган Облигацияларини ўтказишга ҳақли. Облигацияларни ўтказиш "депо" топшириқномалари асосида амалга оширилади. (Ушбу Низомга 2-илова).


3.5. Гаров шартномалари бўйича Облигацияларни ўтказиш Облигацияларни блоклаш ва блокдан чиқариш учун тегишли "депо" асосида амалга оширилади (Ушбу Низомнинг ва 2б-иловалари).


3.6. "Депо" топшириқномасини олиш кунидан эрта ижро куни кўрсатилган "депо" топшириқномалари ижрога қабул қилинмайди. "Депо" топшириқномасининг ижро натижалари бўйича, ЎзРВБ "депо" ҳисобварағи эгасига тегишли кўчирма беради.

3.7. Битимлар якуни бўйича, Облигацияларни Дилер (Инвесторлар) - сотувчилар ҳисобларидан - Дилер (Инвесторлар) - харидорлар ҳисобларига ечиш бўйича Облигацияларни етказиб бериш амалга оширилади.

3.8. ЎзРВБ ҳафтасига бир марта (охирги иш кунида) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган хажмда ахборотлар тақдим этади. Дилерлар ойида бир марта (охирги иш кунида) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган хажмда ахборотлар тақдим этадилар.

Тақдим этилган ахборот, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан худди шу давр учун савдолар натижалари билан солиштириш йўли билан назорат қилинади.


3.9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўз ҳисобидан харид қилинган Облигациялар, улар ҳисобга олинадиган "депо" ҳисобварағидан ташқари, Марказий банк ЎзРВБ да ўзининг "депо" ҳисобварағига эга бўлиб, ушбу ҳисобварақ Облигацияларни жойлаштириш, тўлаш ва сотиб олиш жараёнларини амалга ошириш учун мўлжалланган бўлади ва матндан кейинда "эмиссия ҳисоби" деб юритилади.

Навбатдаги чиқариш тўғрисидаги глобал гувоҳномани олгандан кейинги кун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ЎзРВБга Облигацияларни ўзининг ЎзРВБ даги "эмиссия ҳисоби"га бутун хажмда ўтказиш учун топшириқ беради.

Навбатдаги чиқаришни тўлаш вақтида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ЎзРВБ га (тўлов кунидан кейинги кун) ўзининг "эмиссия ҳисоби"дан тўла хажмда тўланган Облигацияларни ечиб олиш учун топшириқ беради.

3.10. Дилер ва Инвесторнинг "депо" ҳисоби қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: "асосий" ва "блокланган". Ўз ўрнида, "блокланган" бўлими ўз ичига қуйидаги бўлимларни олади: "блокланган, гаровга қабул қилинган", "РЕПО битими бўйича блокланган", "хатлов бўйича блокланган". Бундан ташқари, "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлимига гаровга қўйилган Облигацияларни сотиш учун мўлжалланган "савдолар учун блокланган" суб-ҳисоби мувофиқ келади.


3.10.1. "Депо" ҳисоб рақамининг "асосий" бўлими - Облигациялар ўтказмаларини амалга ошириш бўйича чекловлар ўрнатилмаган "асосий" бўлимидир.


3.10.2. "Депо" ҳисобининг "блокланган" бўлими - Облигациялар бўйича қонун ёки шартномага асосланган ҳуқуқлар чекловларини ҳисобга олишга мўлжалланган.


3.10.3. "Депо" ҳисобининг "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлими, гаровга қўювчининг "депо" ҳисоб рақамида Облигациялар бўйича гаровга қўйилган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бунда гаров шартномасида қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

гаровга қўйилган Облигациялар гаровга қўювчига ўтказиб берилади;

гаровга қўйилган Облигациялар, уларни блокдан ечиш ва гаров берувчи ҳисобига қайтиб келган санадан 10 календарь кунидан кам бўлмаган тўлов муддатига эга бўлиши керак.

Ушбу бўлим бўйича турли гаров шартномалари юзасидан келиб чиққан, Облигацияларга бўлган ҳуқуқларни гаров билан оғирлаштириш жараёни ҳар бир шартнома бўйича алоҳида юритилади.


3.10.4. "Депо" ҳисобининг "РЕПО битими бўйича блокланган" бўлими, қайта сотиб олиш шарти билан Облигацияларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми юзасидан Облигациялар харидорининг "депо" ҳисобварағида очилади. Ушбу бўлим бўйича Облигациялар ҳисоби қайта сотиб олиш шарти билан Облигацияларнинг олди-сотди битими бўйича алоҳида тартибда юритилади. Ушбу операциялар Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари билан боғлиқ РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади. (рўй. рақами 1829, 2008 йил 18 июнь).

3.10.5. "Депо" ҳисобининг "хатлов бўйича блокланган" бўлими қуйидаги чекловлар билан таснифланади:

Облигациялар ушбу бўлимга, Дилер ва Инвестор розилигисиз фақатгина ваколатли органларнинг қонунга асосланган топшириғи асосида ЎзРВБ томонидан тузилган "депо" топшириқномаси асосида ўтказилиши мумкин;

Облигациялар ушбу бўлимдан, тегишли органлар рухсатномалари мавжуд бўлганда ҳамда Облигациялар тўланганда бошқа бўлимга ўтказилиши мумкин;

Облигацияларнинг ушбу бўлимга ўтказилиши, Облигациялар "хатлови" учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар олинган кунда амалга оширилиши шарт.


3.11. Олди-сотди битимларини амалга оширмай туриб, Облигацияларни гаров берувчининг "депо" ҳисоб рақамидан гаровга қўювчининг "депо" ҳисоб рақами "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлимига ўтказишга рухсат берилади. Бунда Облигацияларни олди-сотди шартномасисиз "депо" ҳисобининг "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлимидан ўтказиш, қуйидаги бўлимларга рухсат берилади:

Облигациялар муқаддам кўрсатилган бўлимга ўтказилган худди ўша "Депо" ҳисобининг асосий бўлимига;

Худди ўша "депо" ҳисобининг "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлимига мувофиқ келувчи ва гаровга қўйилган Облигацияларнинг реализациясига мўлжалланган "савдолар учун блокланган" суб-ҳисобга.


3.12. "Депо" ҳисоби бўйича қайдлар амалга оширилганда:

Облигацияларга бўлган эгалик ҳуқуқи, харидорнинг "депо" ҳисобига кирим қайди киритилган вақтдан бошлаб, ва гаров ҳуқуқи эса - гаров қўювчининг "блокланган, гаровга қабул қилинган" бўлими бўйича кирим қайди киритилган вақтдан эътиборан вужудга келади;

ҳар замонда, ҳар бир Облигация фақатгина битта "депо" ҳисобига киритилиши мумкин;

ҳар бир даврда, глобал гувоҳнома билан расмийлаштирилган Облигациялар сони Дилер ва Инвесторларнинг "депо" ҳисоб рақамлари, ҳамда Марказий банкнинг "эмиссия ҳисоби"га киритилган Облигацияларнинг умумий сонига мувофиқ келиши шарт.



4. ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН ТУЗИЛГАН

БИТИМЛАР БЎЙИЧА ПУЛЛИК

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


4.1. Инвесторларнинг Облигациялар билан боғлиқ битимлар юзасидан пуллик ҳисоб-китоблари, фақатгина Дилерлар орқали амалга оширилади. Дилерлар орасидаги пуллик ҳисоб-китоб ишлари Савдо тизими воситасида нақдсиз тўлов шаклида амалга оширилади.

4.2. Облигациялар билан боғлиқ битимлар юзасидан пуллик ҳисоб-китоблар, ЎзРВБнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича Бош Бошқармаси ҳузуридаги Ҳисоб-китоб ва касса марказида (бундан буён матнларда ҲККМ деб юритилади) очилган шахсий ҳисобварақ орқали амалга оширилади.

Савдоларда қатнашиш ва савдо сессиялари натижалари бўйича ҳисоб-китоб ўтказиш учун, Дилерлар учун Савдо тизимида алоҳида шахсий ҳисобварақлар очилади.

4.3. Аукцион ва/ёки иккиламчи савдолар ўтказиш санасида, ЎзРВБ ҲККМдан ўзининг шахсий ҳисобварағи бўйича кўчирма олади. ҲККМдан кўчирмани олгач, унда кўрсатилган қиймат Дилерларнинг шахсий ҳисобварақаларига ўтказилади.

4.4. Облигацияларни чиқариш учун тўловдан ва иккиламчи савдоларда сотишдан келиб тушган пул маблағлари, комиссия мукофотини чегириб ташлаган ҳолда ЎзРВБ томонидан Дилерларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

4.5. Савдо сессиялари давомида тузилган ва Облигациялар билан боғлиқ тузилган битимлар натижалари бўйича, Савдо тизимидаги (кўп тарафлама клиринг) пул маблағлари юзасидан ўзаро мажбуриятлар ижро этилади ва савдо сессияси якуни бўйича ҳар бир Дилернинг нетто (соф) мажбуриятлари белгилаб олинади.

4.6. Дилернинг нетто (соф) мажбуриятлари ўз ичига улар томонидан сотиб олинган Облигациялар учун пул маблағлари ва Дилер томонидан сотилган Облигациялар учун тўловларни чегириб ташлаб, ЎзРВБ нинг комиссия тўловларини олади.

4.7. Биринчи ва иккиламчи бозорда савдолар бошланишигача, Дилерлар ЎзРВБ нинг ҳисобварағига улар томонидан Облигация сотиб олиш операциялари учун тўлов амалга оширишга зарур бўладиган маблағларни ўтказишлари шарт. Аукцион ёки савдо олиб бориладиган кун соат 9-00 гача, ҲККМ ЎзРВБни Дилерлардан ўз ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳақида хабардор қилиши керак (ҳар бир Дилер учун алоҳида).

Савдо тизими ушбу маблағларни Дилерлар шаҳсий ҳисобварақларидан буюртма қилади (эгаллайди).

4.8. Дилерлар шахсий ҳисобварақлари бўйича пул маблағларини ўтказиш, харидор-Дилерлар шахсий ҳисобварақларидаги пул маблағларини ечиб олиш ва сотувчи-Дилерлар шахсий ҳисобварақларига ўтказиш воситасида Савдо тизими томонидан шакллантириладиган битимлар реестридан кўчирмалар асосида амалга оширилади.

4.10. ЎзРВБнинг ҲККМдаги шахсий ҳисобварақаси бўйича маблағни ечиш ва кўчириш, ЎзРВБ томонидан ҲККМга тақдим этилган ҳисобот ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


5. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ИККИЛАМЧИ

БОЗОРДАГИ МУОМАЛА ТАРТИБИ

5.3. ЎзРВБ савдолар олиб борилишини, битимларни рўйхатга олинишини ташкиллаштириб, тузилган битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни олиб боради ва ҳисобот ҳужжатларини тузиб чиқади.

5.4. Савдо тизими Дилерларга Облигациялар сотиб олиш ва сотишга аризалар киритиш ва ижро этиш, ҳамда савдоларнинг бориши борасидаги ахборотни олишдаги бир хил имкониятларни тақдим этади.

5.6. Савдо тизими савдоларнинг қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаши шарт:

5.6.1. Савдолар бошлангунига қадар, Савдо тизими ҳар бир Дилер бўйича буюртма берилган пул маблағлари ҳақида тафсилотларни олади. Бу тафсилотлар ҳар бир Дилернинг пуллик позициясининг бошланғич қийматидир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар бир Дилер учун пуллик позицияси (Дилер чеклови) нинг минимал (энг кам) рухсат берилган қиймати белгиланиши мумкин.

5.6.2. Дилер (Инвестор) "депо"сидаги бошланғич позиция - унинг "депо" ҳисобварағининг "асосий" бўлими ва гаровга қўйилган Облигацияларнинг реализацияси учун мўлжалланган "савдолар учун блокланган" суб-ҳисобварақасидаги Облигациялар сонидир.

5.6.3. Олди-сотди битимларини тузиш Дилернинг Облигацияларни сотиш ва сотиб олиш борасидаги рақобатбардош бўлган ва бўлмаган аризалар асносида амалга оширилади. Бунда рақаобатбардош аризалар икки турда бўлиши мукин: рақобатбардош аризани котировкаларда сақлаб қолиниш шарти билан ва рақобатбардош аризаларни котировкаларда сақлаб қолмаслик шарти билан. Рақобатбардош бўлмаган аризалар котировкаларда сақлаб қолмаслик шарти билан киритилган аризалар бўлиб, улар асносида гаровга қўйилган Облигациялар битимлари олиб борилади.

5.6.4. Дилерлар Савдо тизимига битим йўналиши, Облигациялар сони, қиймати ва харидор (сотувчи) кодини кўрсатган ҳолда, Облигацияларни харид қилиш (сотиш) га рақобатбардош аризаларни киритадилар. Рақобатбардош бўлмаган ариза учун қиймат - савдоларнинг ўртача ҳисобланган қиймати бўлиб, Савдо тизими томонидан аризани топшириш вақтида автоматик режимда ҳисоблаб чиқилади. Ариза топшириш вақтида, Савдо тизими уни топшириш вақтини белгилаб олади.

5.6.5. Гаровга қўйилган Облигациялар реализацияси Дилер (Инвестор) худди ўша "депо" ҳисобварағининг "блокланган, гаровга қабул қилинган" номли тегишли бўлимига мос келувчи "савдолар учун блокланган" суб-ҳисобварақасидан амалга оширилади.

5.6.6. Дилер томонидан Облигациялар сотиб олиш учун ариза келиб тушганда, Савдо тизими, пуллик позицияси қийматини берилган аризани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган пул маблағлари суммаси (шу жумладан, комиссия тўловларини тўлаш учун зарур бўлган суммалар) га камайтиради. Агарда келиб чиққан натижа, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу Дилер учун ўрнатилган чеклов/лимитдан кам бўлса, берилган ариза ижрога қабул қилинмайди.

5.6.7. Дилер томонидан Облигацияларни сотишга ариза келиб тушганда, Савдо тизими берилган аризани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган "депо" позицияси қийматини Облигациялар сонига камайтиради. Агарда келиб чиққан натижа салбий бўлса, берилган ариза ижрога қабул қилинмайди.

5.6.8. Инвесторнинг Облигациялар сотиш ва сотиб олиш бўйича аризалари, Инвестор билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузган Дилер томонидан берилади.

5.6.9. Аризаларни қаноатлантириш олди-сотди битимлари шаклида расмийлаштирилади. Битимнинг тузилиши қаноатлантирилган аризани берган Дилердан қўшимча розилик талаб этмайди.

5.6.10. Агарда котировкаларда сақлаш шарти билан берилган рақобатбардош ариза, топширилган вақтида жорий котировканинг нарх шартларига мос келмаслиги сабабли қаноатлантирилмаса, унда ариза навбатга қўйилади.

5.6.11. Агарда котировкаларда сақламаслик шарти билан берилган рақобатбардош ариза ва гаровга қўйилган Облигациялар реализацияси учун топширилган рақобатбардош бўлмаган ариза топширилган вақтда, унинг иштирокидаги битимн, нарх шартлари туфайли тузишнинг иложи бўлмаса, ушбу ариза Савдо тизимидан олиб ташланади.

5.6.12. Аризалар қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда қаноатлантирилади:

аризанинг хажми унинг биринчилигига таъсир қилмайди;

берилган вақтидан қатъи назар, кўпроқ манфаатли қийматга эга ариза, камроқ манфаатли қийматга эга бўлган аризага нисбатан тезроқ қаноатлантирилади;

қийматлар тенглигида, бошқасидан эртароқ тоширилган ариза, ундан кейин топширилган аризадан олдин қаноатлантирилади;

битим фақатгина навбат бўйича биринчи турган ариза нархи бўйича тузилади;

агарда, битим тузиш вақтида, ариза фақатгина қисман қаноатлантирилган бўлса, унинг ижро этилмаган қисми алоҳида ариза сифатида қаралади.

5.6.13. Дилер аризасини (тўлиқ ёки қисман) қаноатлантирганда, ушбу Дилер аризаларнинг таъминоти сифатида хизмат қилувчи пуллика позиция ва "депо" позицияси қийматларининг қайтадан ҳисоб-китоби олиб борилади.

5.6.14. Дилернинг исталган аризаси ушбу Дилер томонидан Савдо тизимидан олиб ташланиши мумкин, агарда ариза шу вақтга келиб қаноатлантирилмаган бўлса.

5.6.15. Дилернинг ижро этилмаган аризаси олиб ташланаётганда, ушбу аризанинг таъминоти сифатида қабул қилинган пул маблағлари ва Облигациялар сони, худди шу Дилер учун келгусидаги аризаларни топшириш учун хизмат қилувчи пул позицияси ва "депо" позицияси қийматларининг нархини оширади.


5.7. Савдолар якунига етгач, Савдо тизими барча қаноатлантирилмаган аризаларни олиб ташлайди ва барча Дилернинг барча позицияларидаги якуний қийматларни ҳисоблаб чиқади. Савдо тизими ҳар бир Дилернинг шахсий ҳисобварақасидан ўтказилиши (ёки уларга ўтказилиши) керак бўлган соф қолдиқ пул маблағларини (14-илова), шунингдек ҳар бир Дилернинг "депо" ҳисобварағига ёки Дилернинг "депо" ҳисобварағидан ЎзРВБга ўтказилиши керак бўлган Облигацияларнинг соф қолдиғини аниқлайди.

5.8. "Депо" ҳисоб рақамлари ва шахсий ҳисобварақалари бўйича ҳисоб китоблар олиб бориш учун Савдо тизими томонидан савдолар якунлари бўйича икки нусхада, ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан расмийлаштирилган битимлар реестридан олинган кўчирмалар асос сифатида хизмат қилади.

Кўчирманинг биринчи нусхаси Дилер учун бўлса, у Дилер учун битимлар ва улар шартлари фактларини тасдиқловчи ҳужжат саналса, иккинчиси Дилер имзоси билан ЎзРВБда олиб борилган битимлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари учун бошланғич ҳужжат сифатида сақланади. Кўрсатилган кўчирмалар ЎзРВБнинг ваколатли ходими томонидан имзоланади.

5.9. Савдо тизими олиб борилган битимлар якунлари юзасидан ҳар бир Дилернинг "депо" ҳисобварағи ва шахсий ҳисобварағи холати бўйича ҳисобот ҳужжатларини тузади.

5.11. Тегишли шартларга асосан, ҳар бир Дилер ЎзРВБга қуйидаги ҳуқуқларни ўтказади:

а) тегишли ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш ҳуқуқи;

б) ўзига тегишли шахсий ҳисобварақасидан Савдо тизими томонидан тузилган ҳисобот ҳужжатлари бўйича пул маблағлари ўтказилмасини амалга ошириш ҳуқуқи;

в) Савдо тизими томонидан тузилган ҳисобот ҳужжатлари бўйича унга тегишли бўлган ёки ўзи хизмат кўрсатадиган Инвесторларига тегишли бўлган "депо" ҳисоб рақамларига Облигацияларни етказиб бериш ҳуқуқи.

5.12. Дилер томонидан битимлар реестрини имзоланмаслик унинг битимлари бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар олиб боришга тақиқ қўяди. Бу холатда, низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда ЎзРВБ ва Дилер ўртасидаги шартномага биноан ҳал қилинади.

5.13. Кўчирмалар ЎзРВБда 15 йил давомида сақланади. Барча Дилерлар бўйича ушбу Низомнинг 6-иловасига биноан расмийлаштирилган битимларнинг жамланма реестри мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топшириб турилади.

5.14. Савдоларни олиб боришга ҳалақит қилиши мумкин бўлган техник носозлик ва бошқа холатлар келиб чиққанда, савдолар тўхтатилиши мумкин. Агарда тўхтатилгандан кейин 30 дақиқа ичида савдо янгиланмаган бўлса, ушбу кундаги барча битимлар ҳисоб-китоб қилинмасдан туриб бекор қилинади ва савдолар якунланади. Савдоларни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинади.


6. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6.1. Облигацияларни тўлаш тўлаш кунида маҳаллий вақт билан соат 9.00 дан 10.00 гача ўтказилади.


6.2. Тўлаш бошлангунига қадар, Савдо тизими Дилерлар (Инвесторлар) Облигацияларини "депо" ҳисобварағидаги "блокланган" бўлимдан худди ўша "депо" ҳисобварағнинг "асосий" бўлимига ўтказишни амалга оширади.

Дилерлар ишончномалари асосида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Савдо тизимида Дилер (Инвесторлар) "депо" ҳисобварақларининг "асосий" бўлимларидан номинал қийматга тенг бўлган нархда ўша куни тўланиши керак бўлган барча Облигацияларнинг тегишли хажмда сотилиши учун Дилер номидан аризани киритади.

6.3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номиналга тенг қийматда тўланадиган Облигацияларнинг бутун хажмини сотиб олиш учун Савдо тизимида ариза киритади.


6.4. Савдо тизими Облигацияларга нисбатан иккиламчи бозорда амалда бўлган операциялар тартиби ва қоидалари бўйич фаолият юритади.


6.5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тўлаш даврида "харид қилинган" Облигациялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ЎзРВБ даги "эмиссиявий депо" ҳисобварағига кўчирилади.


7. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ. АУКЦИОН


7.1. Облигацияларни жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан олиб борилаётган аукцион шаклида амалга оширилади.

Аукцион санаси, чиқаришнинг энг кўп ҳажми, аукционни ўтказиш вақти ва жойи, аукционни ўтказишдан камида 7 календарь куни олдин, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эълони асосида, ЎзРВБ ўзининг расмий веб сайтида бўлиб ўтадиган аукцион ҳақидаги маълумотларни чоп этади.

7.2. Облигацияларнинг навбатдаги чиқарилишини жойлаштириш бўйича олиб бориладиган аукцион ҳақида эълон қилингач, Дилерлар Облигацияларнинг истиқболли харидорларидан аризалар тўплашни бошлайдилар. Аризалар тўплаш аукцион кунига келиб тамомланади.


7.3. Аукцион ўтказиш куни, соат 10.00 дан 10.30 гача аукцион ўтказиш жойида, Дилерлар (Низомнинг 7-иловаси) белгиланган шаклда икки нусхада тўлдирилган Облигацияларни харид қилиш учун иккита жамланма ариза (бундан буён матнларда аризалар деб юритилади) тақдим этадилар. Соат 10.30 дан кейин тақдим этилган аризалар, кўриб чиқилмайди.

Облигацияларни харид қилиш аризалардан бири Дилер томонидан ўз номида ва ўз ҳисобидан (Дилер аризалари) берилади ва Дилернинг Облигацияни харид қилиш ҳақидаги шахсий таклифидан иборат бўлади. Бошқа жамланма ариза эса Дилер томонидан Инвестор ҳисобидан (Инвестор аризалари) берилади ва ўзи орқали берилган барча аризаларни истиқболли Инвесторларнинг аризалари билан бирлаштиради.

Ариза ўзида кўрсатилган шартларда Облигацияларниниг олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги Харидорнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширилган харидор таклифи саналади.


7.4. Жамланма ариза (ҳам Дилер ҳам Инвесторнинг) рақобатбардош бўлган ва бўлмаган чекланмаган сондаги аризалардан таркиб топиши мумкин.

Ҳар бир рақобатбардош аризада, Харидорлар Облигацияларни сотиб олмоқчи бўлган қиймат ва унга мувофиқ Облигациялар сони кўрсатилади. Ҳар бир Облигация учун нарх фоизнинг юздан биргача бўлган аниқлик билан Облигация номинал қийматидан фоизларда белгиланади.

Рақобатбардош бўлмаган аризада, Харидорлар Облигацияларни ўртача ўлчанган нарх бўйича аукционда сотиб олишга тайёр бўлган Облигацияларнинг умумий сони кўрсатилади.

7.5. Аукцион ўтказиладиган куни соат 10-00 га келиб, Дилерларнинг пул маблағлари уларнинг шахсий ҳисобварақларида банд қилинади.

Агарда, аукцион санаси, янги Облигациялар чиқарилиши бўйича аввалги чиқаришнинг тўлаш санасига мос келса, Дилер ҳисоб рақамидаги банд солинган пул маблағларини суммаси аввалги чиқаришни тўлашдан Дилерга тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси билан якунланади. Олинган сумма ҳар бир Дилернинг пуллик позициясининг бошланғич қиймати ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар бир Дилер учун пуллик позициянинг минимал (энг кам) рухсат берилган қиймати (Дилер чеклови) ўрнатилиши мумкин.

7.6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатли вакили жамланма аризаларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.

Расмийлаштириш қоидаларини четлаган ҳолда тўлдирилган жамланма ариза аукциондан четлаштирилади.

Жамланма аризанинг ҳар бир бланкида, аризанинг қабул қилинган ёки бекор қилинганлиги ҳақида қайд киритилади, ва бу қайд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Вакилининг имзоси билан тасдиқланади.

Қабул қилинган жамланма аризанинг битта нусхаси Дилерга Садво тизимига киритиш учун берилади.

7.7. Дилер қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда, соат 10.00 дан 11.30 гача Савдо тизимига қабул қилинган аризаларни киритишни амалга оширади:

Облигацияларни харид қилиш учун рақобатбардош ариза қабул қилинганда, Савдо тизими Дилернинг пуллик позицияси қийматини берилган аризани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган ва Облигация аризасида кўрсатилган номинал қийматга тенг бўлган (комиссия мукофоти билан бирга) пул маблағлари суммасига пасайтиради. Агарда келиб чиққан натижа Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу Дилер учун белгиланган меъёрдан кам бўлса, ушбу ариза ижрога қабул қилинмайди;

Облигацияларни харид қилиш учун рақобатбардош бўлмаган ариза қабул қилинганда, Савдо тизими Дилернинг пуллик позицияси қийматини берилган аризани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган ва Облигация аризасида кўрсатилган номинал қийматга тенг бўлган (комиссия мукофоти билан бирга) пул маблағлари суммасига пасайтиради. Агарда келиб чиққан натижа Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу Дилер учун белгиланган меъёрдан кам бўлса, ушбу ариза ижрога қабул қилинмайди;

рақобатбардош бўлмаган аризалар аввал киритилган рақобатбардош аризалар сонига қараб рақобатбардош аризалар меъёрига кўра киритилади.

7.8. Аризаларни киритиш даврида, Дилернинг исталган аризаси шу Дилернинг ўзи томонидан олиб ташланиши мумкин. Аризани олиб ташлаётганда (рақобатбардош бўлган ёки бўлмаган) Савдо тизими Дилернинг пуллик позицияси қийматини, ушбу аризани тўлиқ қаноатлантириш учун зарур бўлган пул маблағлари суммасига оширади.

7.9. Аризаларни қабул қилиш ва олиб ташлаш, уларни киритиш муддати тугаши билан тўхтатилади (соат 11.30 да).

Аризалар киритиб бўлингач, ҳар бир Дилер ЎзРВБ вакилидан киритилган аризалар реестридан тасдиқланган нашрни (2-нусхада) олади ва уни ўзининг ариза нусхалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилига солиштириш учун тақдим этади.

7.10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Вакили Савдо тизимига киритилган маълумотнинг берилган аризалар таркибига мувофиқ келиши устидан назорат олиб боради.

Киритилган маълумотларда хатоликлар аниқланганда, Дилер аризаларни киритиш жараёнини 7.7-бандда кўрсатилган харакатлардан бошлаб қайтадан бошлаши керак.

7.11. Киритилган аризалар реестрида хатоликлар аниқланмаган тақдирда, реестрнинг ҳар икки нусхаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакили ва Дилер томонидан имзоланади (ҳар бир тарафга биттадан берилади).

Агарда, Дилер ёки Инвесторнинг аризаси тўлиқ киритилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қолдирилган тегишли нусхадаги аризада, Дилер "Дилер ҳисобида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли олиб ташланган" бандидаги киритилмаган ҳар бир жумла рўпарасида ўз имзосини қуйиб чиқади.


7.12. Аризалар йиғиш натижалари бўйича, келиб тушган аризаларнинг жамланма ведомости тузилади ва қоидаларнинг 8-иловасига биноан расмийлаштирилади. У Савдо тизими вакили томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, аукционда аризаларни қабул қилиш соат 13.00 гача тугаши тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда топширилади.

7.13. Соат 14.30 гача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чиқаришнинг белгиланган ҳажми доирасида Облигацияларннг минимал сотиш қиймати ва аукционнинг ўртача ўлчанган нархини аниқлайди ва аризаларни қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топшириқ юборади.

7.14. Соат 15.00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Савдо тизимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланган сотувнинг минимал нархи бўйича чиқаришнинг бутун ҳажмини сотиш учун ўзининг аризасини киритади.

Рақобатбардош аризалар уларда кўрсатилган нархлар бўйича қаноатлантирилади (яъни олди-сотди битимлари тузилади. Бунда рақобатбардош аризалар, уларда кўрсатилган нархлар сотувнинг минимал қийматидан кам бўлмаса қаноатлантирилади.

Рақобатбардош бўлмаган таклифлар, аукцион давомида ўртача қаноатлантирилган аризаларнинг ўлчанган нархи бўйича қаноатлантирилади.

Тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ушбу Низомда кўрсатилган тартибда амалга оширилади (3, 4-бўлимлар).


7.15. Соат 16.00 гача, ҳар бир Дилер ЎзРВБ вакилидан битимлар якунлари бўйича ҳисобот ҳужжатларини олади.

7.16. Аукцион савдо кунидан кейинги бир иш куни ичида Дилернинг ваколатли вакиллари, аукцион давомида тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул xодими томонидан имзоланган тегишли ваколатнома кўрсатиб, тегишли тилхат асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан иккинчи нусxаларини оладилар.

7.17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул xодими томонидан имзоланган (тўлиқ ёки қисман) қаноатлантирилган жамланма аризалар Дилер ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида Облигацияларнинг олди-сотди шартномаси каби кучга кирадилар.

Олди-сотди шартномаси жамланма аризанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул xодими томонидан имзоланган кунидан эътиборан тузилган саналади.


8. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ ОБЛИГАЦИЯЛАР

БОЗОРИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРИ


8.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Облигациялар бозорида қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Облигациялар чиқаришда хизмат кўрсатиш бўйича агенти;

Дилер;

назорат қилувчи орган.


8.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Облигациялар чиқаришда хизмат кўрсатиш бўйича агенти вазифасини бажариб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Савдо тизимига бўлган талабларни ўрнатади;

Дилерларга талаблар қўяди, шунингдек Дилерларни танлаш мезонлари ва уларнинг сонли миқдорини аниқлайди;

Дилерлар вазифаларини бажариш учун ташкилотлар билан шартномалар тузади;

Ушбу Низомнинг 9-иловасида келтирилган давлат идентификация рақами кўрсатиладиган ҳар бир чиқариш тўғрисидаги глобал гувоҳномаларни сақлайди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шартларда, аукционда сотилмаган Облигацияларнинг иккиламчи бозорда қўшимча сотуви ва уларнинг муомала муддати ичида сотиб олинишини амалга оширади;

тўлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги топшириғи билан Облигацияларнинг тўланишини амалга оширади;

Облигацияларнинг банк тизими ликвидлиги ва монетар сиёсатнинг биринчилигига таъсири ҳисоби билан, Облигациялар чиқариш ва тўлаш ҳажмлари, жадваллари масалалари юзасидан, Молия вазирлигига маслаҳатлар беради.

8.3. Дилер вазифаларини бажариб туриб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Дилер ҳуқуқларига эга бўлади ва ушбу ҳуқуқларни ўзининг вилоятдаги бошқармаларини ўтказишга ҳақли;

Облигацияларнинг олди-сотдиси учун аризаларни савдо вақтида киритиш орқали иккиламчи бозорда уларнинг савдосини амалга оширади;

Инвесторларнинг бирламчи ёки иккиламчи бозорда Облигацияларнинг олди-сотдиси юзасидан аризалар йиғишни амалга оширади, ушбу аризаларни Савдо тизими орқали ижро этади.


8.4. Назорат органи вазифаларини бажариб туриб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва муомаласи устидан назорат олиб боради;

Облигациялар савдосининг бориши, Дилер ва Инвесторларнинг "депо" ҳисобварақларидаги қолдиқлар, Савдо тизими ҳисобварақлари бўйлаб маблағларнинг ҳаракати ҳақида Савдо тизимида мавжуд бўлган маълумотларни олади;

бирор бир Дилернинг операцияларида амалдаги қонунчилик ва/ёки мазкур қоидаларнинг бузилганлик холати аниқланганда, ушбу Дилернинг Облигациялар билан олиб борилаётган операцияларини тўхтатади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Облигациялар билан боғлиқ ўз операцияларини амалга ошириш вақтида, Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва муомаласи устидан олиб борилган назорат давомида олинган ахборотдан фойдаланиши, ёки ушбу ахборотни учинчи шахсларга бериши мумкин эмас;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг турли бўлинмалари орасидаги Дилер сифатида, Облигацияларни жойлаштириш ва муомаласи устидан назорат функциялари ва Облигациялар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш функцияларини чеклайди.



9. ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН ОЛИБ

БОРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ УМУМИЙ

ТАМОЙИЛЛАРИ


9.1. Дилерлар ва Инвесторлар уз ҳисобларидан сотиб олган Облигацияларини ҳар бир чиқарилиш бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда актив баланс ҳисобварақлари бўйича ҳисобга олиб борадилар:

банклар учун: "Ҳукумат хазина векселлари" номли 10701-ҳисобварақ;

бошқа юридик шахслар учун  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.

Ҳар бир Облигация унинг ҳарид нархи бўйича хронологик тартибида ҳисобда акс эттирилади.


9.2. Дилер билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган Инвесторларга тегишли бўлган облигацияларнинг ҳисоби, Инвесторларнинг Депозитарийдаги ушбу Дилернинг "депо" топшириғи асосида очилган "депо" ҳисобварақларда жамланган умумий номинал қиймати бўйича олиб борилади.

Дилерлар Инвесторларга тегишли облигацияларнинг ва Дилернинг ўзига тегишли облигацияларнинг ҳисобини алоҳида юритадилар. Инвесторларга тегишли облигациялар ҳисоби ҳар бир Инвестор бўйича алоҳида, унинг ичида эса - чиқарилиш бўйича юритилади.

Дилер томонидан ўз ҳисобидан сотиб олинган облигациялар сони ушбу Дилернинг Депозитарийдаги "депо" ҳисобварағи бўйича облигациялар қолдиғи билан мос келиши керак.

Дилер томонидан, у билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган Инвесторлар ҳисобига сотиб олинган облигациялар сони ушбу Инвесторларнинг Депозитарийдаги "депо" ҳисобварағи бўйича облигациялар қолдиғи билан мос келиши керак.

9.3. Дилерлар ва Инвесторлар сотиб олган Облигациялар мунтазам равишда қайта баҳоланиб турилиши керак. Қайта баҳолаш деганда Дилер ёки Инвесторнинг портфелидаги мавжуд Облигацияларнинг баланс қийматини тегишли иш куни охиридаги ҳолат бўйича аниқлаш тушунилади.

Қайта баҳолаш Дилер ёки Инвесторнинг портфелида тегишли иш куни охирида мавжуд бўлган Облигациялар сонини уларнинг "бозор нархи"га кўпайтириш йўли билан амалга оширилади. Облигацияларнинг "бозор нархи" деганда аукционнинг ўртача тортилган нархи (бирламчи бозорда) ёки Савдо тизимининг тегишли кун савдоларидаги ўртача тортилган нархи (иккиламчи бозорда) тушунилади.


9.4. Облигацияларни қайта баҳолаш Дилерлар ёки Инвестор-банклар томонидан Облигацияларнинг иккиламчи бозордаги савдоси ўтказилган кунда ёки бирламчи бозорда аукцион ўтказилган кунда, Дилер ёки Инвестор-банк ўша куни Облигациялар билан операцияларни амалга оширган-оширмаганлигидан катъи назар, амалга оширилади. Облигацияларни қайта баҳолаш Инвесторлар - банк бўлмаган ташкилотлар томонидан фақат улар томонидан Облигацияларни сотиб олиш ёки сотиш бўйича операциялар ўтказилган кунда - шу кунги "бозор нархи" бўйича амалга оширилади. Шу куни Инвестор-банк бўлмаган ташкилот фақат бир неча чиқарилиш бўйича операция амалга оширган бўлса ҳам, Инвестор-банк бўлмаган ташкилотнинг портфелида мавжуд бўлган барча чиқарилишлар бўйича Облигацияларнинг қайта баҳоланиши амалга оширилади.

Қайта баҳолаш натижасида Облигациялар баланс қийматининг ошиши Дилер ёки Инвесторнинг даромади ҳисобланади ва у унинг даромадлар ҳисобварақига ўтказилиши керак.

Қайта баҳолаш натижасида Облигациялар баланс қийматининг камайиши Дилер ёки Инвесторнинг ҳаражати бўлиб, у ҳаражатлар ҳисобварағига ўтказилиши керак.


9.5. Дилерларнинг баланс ҳисобварақлари бўйича Облигациялар билан амалга оширилган операцияларни акс эттирувчи ўтказмалар ушбу битим юзасидан Дилер томонидан эътироз эълон қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, Савдо тизимидан олинган кўчирмалар бўйича амалга оширилиши керак.


9.6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозитарийларда қимматли қоқозларни ҳисобга олишнинг мажбурий ёки тавсиявий қоидаларини қабул қилган тақдирда Дилерлар ва Депозитарий шундан кейинги ярим йил ичида ўзларининг ички қоидаларини ва Облигацияларни ҳисобга олиб бориш техникасини мазкур қоидаларга мувофиқ ўзгартиришлари шарт.

9.7. Банкларда Облигациялар билан операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби Адлия вазирлигида 1998 йил 9 ноябрда 523-сон билан рўйхатдан ўтган "Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат Тартиби"га ҳамда Адлия вазирлигида 1999 йил 5 мартда 662-сон билан рўйхатдан ўтган "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низом"га мувофиқ амалга оширилади.


10. ЧИҚАРИЛИШ, УНИНГ САВДОСИ

ТЎҒРИСИДАГИ РАСМИЙ АХБОРОТ ТАРКИБИ

ВА УНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10.1. Навбатдаги чиқарилишни жойлаштириш хақидаги эълон ушбу Низомнинг 10-иловасида келтирилган шакл бўйича тузилади.


10.2. Навбатдаги чиқарилиш тўловини амалга ошириш хақидаги эълон ушбу Низомнинг 11-иловасида келтирилган шакл бўйича тузилади.


10.3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аукцион якунлари хақидаги расмий ҳисоботни кейинги 2 иш кунидан кечиктирмай ушбу Низомнинг 12-иловасида келтирилган шакл бўйича тайёрлайди.


10.4. Савдо тизими савдолар якуни бўйича савдоларнинг расмий натижаларини навбатдаги иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомнинг 13-иловасида келтирилган шакл бўйича тайёрлайди.

Савдолар якунлари бўйича ахборот ЎзРВБнинг расмий веб сайтида чоп этилади.

10.5. ЎзРВБда тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар (облигациялар номи, сони, котировкаси (қиймати), битим тузилган кундан ташқари) учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас. Тузилган битим тўғрисидаги маълумотлар жиноий иш қўзғатилган ҳолларда суд, шунингдек тергов ва суриштирув органларига берилади.


11. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ

ВА КУЗАТУВ ФУНКЦИЯЛАРИНИ БАЖАРИШ

ЧОҒИДА КЕЛИБ ТУШАДИГАН МАХФИЙ АХБОРОТ


11.1. Ушбу Низом мазмунига кўра Савдо тизимида, Ҳисоб-китоб тизими ва Депозитарийда сақланаётган ва расмий ахборот таркибига киритилмаган (ушбу Низомнинг 10-бўлимига мувофиқ) ахборот, шу жумладан Депозитарийдаги Дилерларнинг "депо" ҳисобварақларидаги қолдиқлар ҳамда Инвесторларнинг "депо" ҳисобварақларидаги қолдиқлар тўғрисидаги, Облигациялар олди-сотдиси бўйича муайян битимларнинг шартлари ва томонлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига келиб тушадиган ахборот махфий деб ҳисобланади.

11.2. Махфий ахборот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ошкор қилиниши мумкин эмас.


11.3. Махфий ахборотни ўз хизмат бурчлари тақозосига кўра бу ахборотдан хабардор бўла олмайдиган шахсга ёки шахслар гурухига ҳар қандай усул билан бериш ахборотни ошкор қилиш деб топилади.


11.4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкилотларнинг ўзларига, судларга, тергов органларига, хакамлик органларига, аудиторлик ташкилотларига уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек молия органларига солиққа тортиш масалалари юзасидан бериладиган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар махфий ахборотни ошкор қилиш ҳисобланмайди.


11.5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан текшириш ва назорат қилиш вазифалари амалга оширилиши мақсадида унга махфий ахборотни ўтказиш учун Дилерларнинг розилиги олинган бўлиши керак.

11.6. Ўз навбатида Дилерлар Инвесторларга хизмат кўрсатиш шартномаларига кўра ЎзРВБ маълумотларида кўрсатилган ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкка тақдим қилишлари учун уларнинг розилигини олишлари шарт.


12. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


12.1. Дилерлар ва ЎзРВБ ўртасида юзага келадиган низолар ЎзРВБнинг махсус тузилган комиссияси томонидан ҳал этилади.

Комиссия томонидан низоларни кўриб чиқилишида йиғимлар ундириш тақиқланади.

12.3. Комиссиянинг қароридан норози бўлган ҳар қайси тараф иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Марказий банк раисининг

биринчи ўринбосари

М. Нурмурoдов

Молия вазири ўринбосари

Э. Гадоев




1-ИЛОВА



Дилерлар ва инвесторларнинг рўйхатга

олиш кодларини шакллантириш

ТАРТИБИ


1. Рўйхатга олиш кодини бериш тартиби


1.1. Облигациялар билан операцияларни амалга оширадиган ҳар бир Дилер ёки Инвесторга рўйхат коди берилади.


1.2. Дилер коди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузган шартнома асосида Дилерлик вазифаларини амалга оширадиган ташкилотга берилади. Дилер коди фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгартирилиши ёки бошқа ташкилотга берилиши мумкин.


1.3. Инвестор коди Дилер томонидан у билан Давлат қисқа муддатли облигациялари (ДҚМО) бозорида хизмат кўрсатиш учун шартнома тузган ҳар бир мижозга берилади.


2. Дилернинг рўйхат коди


2.1. Дилернинг рўйхат коди уч гуруҳга бўлинган ўнта тоифадан иборат бўлади: ХОХ 1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9


2.2. Биринчи гуруҳ, Х0, бозор кодини билдиради.


2.3. Иккинчи гуруҳ, Х1Х2ХЗХ4, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузилган шартномага мувофиқ Дилерга берилган тартиб рақамини кўрсатади.


2.4. Учинчи гуруҳ, Х5Х6Х7Х8Х9, ҳамма вақт 00000 га тенг.


3. Инвесторнинг рўйхат коди


3.1. Инвесторнинг рўйхат коди уч гуруҳга бўлинган ўнта тоифадан иборат бўлади: ХОХ1Х2ХЗХ4Х5Х6Х7Х8Х9


3.2. Биринчи икки гуруҳ, Х0 ва Х1Х2ХЗХ4 кодлари ушбу илованинг 2.1. ва 2.2. бандларига мос келади.


3.3. Учинчи гуруҳ, Х5Х6Х7Х8Х9, Инвесторнинг тартиб рақамини кўрсатади, у Дилер томонидан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шарномани тузишда берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рўйхат коди


4.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рўйхат коди - 1000100000.


4.2. У билан хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузган Инвесторнинг рўйхат коди 10001Х5Х6Х7Х8Х9 га тенг, бу ерда Х5Х6Х7Х8Х9 ушбу илованинг 3.3. бандига мос ҳолда кодланади.






2-ИЛОВА



"Депо" топшириғидаги мажбурий реквизитлар

РЎЙХАТИ

(ДЕПО ҳисобварағига)


1. Топшириқ рақами.


2. Топшириқ берилган сана.


3. Қимматли қоғознинг Давлат рўйхатидаги рақами.

4. Қимматли қоғозни етказиб берувчи (қимматли қоғозга нисбатан ҳуқуқларни берувчи шахс) нинг номи.


5. *Қимматли қоғозни етказиб берувчининг ДЕПО ҳисобварағи рақами.


8. Қимматли қоғозни олувчи (қимматли қоғозга нисбатан ҳуқуқларни олувчи шахс) нинг номи.


9. **Қимматли қоғозни олувчининг ДЕПО ҳисобварағи рақами.


12. Қимматли қоғознинг миқдори.


13. Топшириқ учун асос:

хужжат тури;

хужжат рақами;

хужжат санаси;

рўйхатга олиш жойи.


*) Етказиб берувчининг "депо" ҳисобварағи рақами унинг рўйхат кодини ўз ичига олиши лозим.


**) Қабул қилиб олувчининг "депо" ҳисобварағи рақами унинг рўйхат кодини ўз ичига олиши лозим.






2а-ИЛОВА


"Депо" ҳисобварағининг "Гаровга олиниб тўсиқ

қўйилган" бўлимига облигацияларни ўтказиш

топшириғидаги мажбурий реквизитлар

РЎЙХАТИ


1. Топшириқ рақами.


2. Топшириқ берилган сана.


3. Гаров шартномасининг реквизитлари (санаси, тартиб рақами).


4. Гаровга ўтказиш санаси.


5. Гаровдан қайтариш санаси.


6. Қимматли қоғознинг давлат рўйхати рақами.

7. Қимматли қоғознинг сони.


8. Қимматли қоғозларни етказиб берувчи (гаровга берувчи) нинг номи.


9.* Қимматли қоғозларни етказиб берувчининг ДЕПО ҳисобварағи рақами.


12. Қимматли қоғозларни олувчи (гаровга олувчи) нинг номи.


13.** Қимматли қоғозларни олувчининг ДЕПО ҳисобварағи рақами.


16. Етказиб берувчи (гаровга берувчи) ва олувчи (гаровга олувчи) нинг ваколатли шахслари имзолари.



*) Етказиб берувчининг "депо" ҳисобварағи етказиб берувчининг рўйхатга олиш кодини ўз ичига олиши шарт.


**) Олувчининг "депо" ҳисобварағи олувчининг рўйхатга олиш кодини ўз ичига олиши шарт.






2б-ИЛОВА


"Депо" ҳисобварағининг "Гаровга олиниб

тўсиқ қўйилган" бўлимига облигацияларни

ўтказиш бўйича топшириқда бўлиши

шарт бўлган реквизитлар

РЎЙХАТИ


1. Топшириқ рақами.


2. Топшириқ берилган сана.


3. Гаров шартномасининг реквизитлари (санаси, тартиб рақами).


4. Гаровдан қайтариш санаси.


5. Облигациянинг давлат рўйхат рақами.

6. Облигациялар сони.


7. Қимматли қоғозларни етказиб берувчи (гаровга берувчи)нинг номи.


8.* Қимматли қоғозлар етказиб берувчининг "депо" ҳисобварағи рақами.


11. Қимматли қоғозлар олувчининг (гаровга қўювчининг) номи.


12. ** Қимматли қоғозлар олувчининг "депо" счёти рақами.


15.Етказиб берувчи (гаровга пул берувчи) ваколатли шахсининг имзоси.



*) Етказиб берувчининг "депо" ҳисрбварағи етказиб берувчининг рўйхатга олиш кодини ўз ичига олиши шарт.


**) Олувчининг "депо" ҳисобварағи олувчининг рўйхатга олиш кодини ўз ичига олиши шарт.






3-ИЛОВА


ЎзРВБда сақланадиган ахборотларни

ҳар ҳафта тақдим этиладиган

ШАКЛИ


ЎзРВБ ҳар иш ҳафтаси якунлари ҳолатига кўра (облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши бўйича алоҳида) ахборот тақдим этади.


1. Инвесторларга тегишли бўлган, Дилерлар томонидан хизмат кўрсатиладиган облигацияларнинг умумий сони.


2. Дилерларга тегишли бўлган облигацияларнинг умумий сони.


3. Инвесторлар рўйхати, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда:

а) Инвестор коди;

б) "Депо" ҳисобварағи бўлимларида унга тегишли бўлган облигацияларнинг сони.


4. Инвесторнинг облигацияларини Инвесторнинг счётига битим тузмасдан ўтказиш учун Дилер томонидан топширилган "депо" топшириқлари рўйхати:

а) Инвестор коди;

б) ўтказилган облигациялар сони (чиқарилиши бўйича алоҳида);

в) Инвесторнинг "депо" ҳисобварағи рақами.


5. Облигацияларни Дилернинг (Инвесторнинг) "депо" ҳисобварағининг "Гаровга олинган блокировка қилинган" бўлимига битим тузмасдан ўтказиш учун Дилер томонидан топширилган "депо" топшириқлари рўйхати:

а) етказиб берувчи (гаровга қўювчи)нинг "депо" ҳисобварағи рақами;

б) ўтказилган облигациялар сони (чиқарилиши бўйича алоҳида);

в) олувчи (гаровга пул берувчи)нинг "депо" ҳисобварағи рақами.


6. Облигацияларни Дилернинг (Инвесторнинг) "депо" ҳисобварағининг "Гаровга олинган блокировка қилинган" бўлимидан битим тузмасдан ўтказиш учун Дилер томонидан топширилган "депо" топшириқлари рўйхати:

а) етказиб берувчи (гаровга пул берувчи)нинг "депо" ҳисобварағи рақами;

б) ўтказилган облигациялар сони (чиқарилиши бўйича алоҳида);

в) олувчи (гаровга қўювчи)нинг "депо" ҳисобварағи рақами.


7. Облигацияларни "Савдо учун блокировка қилинган" субсчётига ўтказиш тўғрисида ахборот:

а) гаровга пул берувчининг "депо" ҳисобварағи рақами;

б) ўтказилган облигациялар сони (чиқарилиши бўйича алоҳида);

в) гаровга қўювчининг "депо" ҳисобварағи рақами;

г) ўтказиш санаси.


8. Облигацияларнинг "РЕПО битими бўйича тўсиқ қўйилган" ва "Хатлаш бўйича тўсиқ қўйилган" бўлимларининг йўналиши бўйича маълумот.






4-ИЛОВА


Дилерлар томонидан ҳар ойда

маълумот тақдим этиш

ШАКЛИ


Ҳисобот даври бўлиб, олдинги ойнинг биринчи душанбасидан бошланиб, жорий ойнинг биринчи душанбасидан олдинги сўнгги иш куни билан тугалланувчи давр ҳисобланади. Дилерлар ҳисобот даври учун маълумотни ушбу ойнинг биринчи сешанбасидан кечиктирмай (облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши бўйича алоҳида) тақдим этадилар:


1. Дилер томонидан хизмат кўрсатилаётган Инвесторларга тегишли Облигациялар умумий сони.


2. Қуйидагилар кўрсатилган ҳолда Инвесторлар рўйҳати:

а) Инвесторнинг (Дилернинг кодлаши бўйича) коди (ҳисобварағи рақами);

б) Инвесторнинг тўлиқ номи, мақоми, ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли, юридик шахснинг коди ва асосий фаолият тури, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, почта манзили (Инвесторни давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасига асосан), банк ҳисобварағи;

в) ҳисобот даврининг бошланиши ва якуни бўйича Инвесторга тегишли бўлган Облигациялар сони;

г) ҳисобот даврида Инвестор томонидан сотилган ва сотиб олинган Облигациялар сони;

д) ҳисобот даврида Инвесторнинг топшириғи бўйича Дилер томонидан амалга оширилган битимлар сони;

е) Низомнинг 3.5-бандига асосан битимлар амалга оширмасдан Инвесторнинг ҳисобига ўтказилган ва чиқарилган Облигациялар сони.


3. Дилернинг "депо" ҳисобварағининг "гаровга олиниб тўсиқ қўйилган" бўлимига (бўлимидан) ҳамда Низомнинг 3.4 ва 3.10-бандларига мувофиқ "сотиш учун тўсиқ қўйилган" субҳисобварағига ўтказмалар тўғрисида маълумот.






5-ИЛОВА


БИТИМЛАР РЎЙХАТИДАН КЎЧИРМА

кун, сана / ой / йил


Дилер ____________________

Т/р

Битим рақами

Битим вақти

Битим тури

Сони

Битим нархи

Буюртма рақами

Мижоз

Битим суммаси

Воситачилик ҳақи суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Кимматли қоғоз коди_______________________________


жами сотиб олинди

  

жами сотилди

Кимматли қоғоз коди________________________________

  

жами сотиб олинди

жами сотилди

Жами:





ЎзРВБ маклери


_________________________________________/Ф.И.О./

Дилер


_________________________________________/Ф.И.О./

2-устун - Савдо тизимидаги битим рақами;

3-устун - битим тузилган вақти;

4-устун - битим тури ("о" олиш, "с" сотиш);

5-устун - қимматли қоғозларнинг сотилган ёки сотиб олинган сони;

б-устун - битим нархи номиналга нисбатан фоизда;

7-устун - Савдо тизимидаги буюртма рақами;

8-устун - Дилер мижози номи;

9-устун - сўмдаги битимлар суммаси;

10-устун - ЎзРВБ хизматлар учун сўмдаги воситачилик хақи суммаси.

9-устунда сумма "+" ишораси билан кўрсатилади, агарда у Дилер ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлса ёки "-" ишораси билан, агар у Дилер ҳисобварағидан чиқарилиши лозим бўлса.

ЖАМИ сатрида 9 ва 10- устунларнинг арифметик йиғиндиси кўрсатилади.






6-ИЛОВА


БИТИМЛАР РЎЙХАТИ

кун, сана / ой / йил


Т/р

Битим рақами

Битим вақти

Битим тури

Сони

Битим нархи

Буюртма рақами

Мижоз

Битим суммаси

Воситачилик ҳақи суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

  

Қимматли қоғоз коди_______________________________________



Чиқарилиш бўйича

Қимматли қоғоз коди______________________________________





Чиқарилиш бўйича

Жами


Фонд бўлими раҳбари


________________________________________/Ф.И.О. /

2-устун - Савдо тизимидаги битим рақами;

3-устун - битим тузилган вақти;

4-устун - битим тури;

5-устун - қимматли қоғозларнинг сотилган ёки сотиб олинган сони;

б-устун - битим нархи номиналга нисбатан фоизда;

7-устун - Савдо тизимидаги буюртма рақами;

8-устун - Дилер мижози номи;

9-устун - сўмдаги битимлар суммаси;

10-устун - ЎзРВБ хизматлар учун сўмдаги воситачилик хақи суммаси.






7-ИЛОВА


Облигация сотиб олиш учун буюртма

БЛАНКАСИ


Буюртма номиналга нисбатан _______ фоиздан кам бўлмаган баҳода__________ (______________________________________________) сўм миқдорида қондирилди.

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки номидан







20_____й. "_____"__________________










сонли нусха


Сотиб олувчи коди*



Давлат қисқа муддатли облигацияларини сотиб олишга

БУЮРТМА

(чиқарилиш рақами _______, тўлов муддати

20____й. "____"______________)

Ушбу орқали кейинги ўринларда "Харидор" деб номланувчи __________________________________________ 20___й. "____" ________даги аукционда тўлов санаси 20__й. "___"_______ бўлган ______-рақамли чиқарилишидаги Давлат қисқа муддатли облигацияларини ушбу Жамланма буюртма _____ варақдан иборат иловасида кўрсатилган миқдорда ва баҳо шартларида сотиб олишга тайёрлигини билдиради. Харидор "Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишининг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатилиши тўғрисидаги Низом" да белгиланган аукцион ўтказиш шартлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан облигацияларни сотиш бўйича белгиланадиган минимал баҳога рози ва шундан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади.


*) -Инвесторлар ҳисобидан берилган аризалар бўйича Харидор кодининг охирги беш рақами 99999 га тенг;

- Дилер ҳисобидан берилган аризалар бўйича Харидор кодининг охирги беш рақами 00000 га тенг.

М.Ў.

Имзолар:

20___й. "____"______________



Жамланма буюртма аукционга қабул қилинди:___________________

___________-варақ,                                      Варақлар сони________


Давлат қисқа муддатли облигацияларининг сотиб олиш

ШАРТЛАРИ

чиқарилиш рақами____(тўлов муддати 20_й."_" ___)

Инвестор номи

Баҳо номиналга

нисбатан %ларда

Микдори дона

Харид қилинаётган облигациялар қиймати 1

сўм, тийин

Воситачилик ҳаки 2

сўм,тийин

Воситачилик ҳақини ҳисобга

олган ҳолда захираланган маблағлар микдори

(ўсиб борувчи натижа) сўм, тийин

Маблағ-

ларнинг етарли бўлма-

ганлиги учун бекор қилинди 3

1

2

3

4

5

6

7


Рақобатсиз










Рақобатли














































     


М.Ў.

Имзолар:

20__й "____" ___________.


1 - 4-устунда қуйидагилар кўрсатилади:

рақобатсиз буюртмалар учун - сўмдаги облигациялар номинал баҳоси 3-устунга кўпайтирилган ҳолда рақобатли буюртмалар учун - сўмдаги сотиб олиш баҳоси 3-устунга кўпайтирилган ҳолда

2 - 5-устунда (4-устун Воситачилик ҳақи ставкасига кўпайтирилган ҳолда) кўрсатилади.

3 - мазкур таклиф учун тўловни амалга ошириш учун Дилернинг "савдо" субҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаган ҳолда тўлдирилади



Изох:

1. 1-устун Инвесторнинг Жамланма буюртмаси иловаларида тўлдирилади.


2. Муҳр ва имзо Жамланма буюртма бланкаси иловасининг ҳар бир варағига қўйилади.






8-ИЛОВА



Аукционга қабул қиинган буюртмаларнинг

ЙИҒМА РЕЕСТРИ

кун/сана/ой/йил

   

Қимматли қоғоз коди__________________________

Рақобатсиз буюртмалар ҳажми__________________дона

Баҳо номиналга нисбатан %ларда

Сони дона ҳисобида

Рақобатли буюртмаларнинг сўмдаги ҳажми (ўсиб борувчи натижа)

Рақобатсиз буюртмаларнинг сўмдаги ҳажми (ўсиб борувчи натижа)

Аукционнинг ўртача тортилган баҳоси* %ларда

1

2

3

4

5













. ..................





























жадвал давоми

Даромадлилик %ларда (ўртача тортилган)

Жойлаштиришнинг сўмдаги умумий ҳажми(ўсиб борувчи натижа)

Амалга ошириладиган тўловнинг сўмдаги умумий ҳажми (ўсиб борувчи натижа)

Инвесторларнинг даромади

(бюджет ҳаражати) сўмда

6

7

8

9










. ..................
















    

Жами рақобатли буюртмалар_______________________________дона

*) агар муайян қаторнинг баҳоси (1-устун) Молия вазирлиги томонидан облигацияларни сотишнинг минимал баҳоси сифатида белгиланса, бундай ҳолда "Аукционнинг ўртача тортилган баҳоси" устунининг тегишли қаторида барча қондирилган буюртмаларнинг ўртача тортилган баҳоси кўрсатилади.



ЎзРВБ номидан                  _______________________________________________/ /






9-ИЛОВА



Чиқарилишнинг давлат

РЎЙХАТ РАҚАМИ

1. Ўзбекистон Республикаси Облигацияларининг ҳар бир чиқарилишига давлат рўйхат рақами берилади.

2. Давлат рўйхат рақами тўққиз белгили тоифадан иборат бўлади: Х1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9.

3. Биринчи тоифа (XI) - "2" рақами қимматли қоғознинг турини кўрсатади - қарз мажбурияти


4. Иккинчи тоифа (Х2) қимматли қоғознинг турини кўрсатувчи рақамдир:

"1" - уч ойлик давлат облигациялари учун;

"2" - олти ойлик давлат облигациялари учун;

"3" - тўққиз ойлик давлат облигациялари учун;

"4" - ўн икки ойлик давлат облигациялари учун.

5. Учинчи, тўртинчи, бешинчи тоифалар (ХЗХ4Х5) - мазкур турдаги чиқарилишнинг тартиб рақамини кўрсатади;


6. Олтинчи, еттинчи ва саккизинчи тоифалар (Х6Х7Х8) - "UMF" ҳарфлари ("Uzbekistan Ministry of Finance") - эмитентни кўрсатади.


7. Тўққизинчи тоифа (Х9) - "S" ҳарфи - қимматли қоғознинг давлатга тегишлилиги тўғрисида гувоҳлик беради.


8. Мазкур давлат рўйхати рақамини Халқаро операцияларда ISIN рақамлари сифатида ишлатишда рақамнинг чап томонидан икки тоифали префикс, ўнг томонидан эса - Халқаро ISO 6166 андозасига мувофиқ келадиган назорат тоифаси қўйилади.

Мисол: уч ойлик облигацияларнинг биринчи чиқарилиши "21001UMFS" рўйхат рақамига эга бўлади.






10-ИЛОВА


Навбатдаги чиқарилишни жойлаштириш тўғрисида

ЭЪЛОН


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида 20___й. "___"___________да тузилган "___"-сонли шартномага биноан 20___й. "__"____________да давлат қисқа муддатли облигацияларининг навбатдаги чиқарилишини сотиш бўйича Аукцион ўтказилишини эълон қилади:

а) Чиқарилиш рақами _________;

б) Чиқарилиш ҳажми ____________ миллион сўм;

в) Облигацияларнинг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмни ташкил этади;

г) Облигацияларнинг сўндириш санаси 20___й. "___"_____________;

д) Бўлажак ҳаридорлар доираси _______________________;

е) Рақобатсиз буюртмаларнинг энг юқори миқдори ____________.

Аукцион 20___ йил "__"__________ да соат _____ _____ минутда Тошкент шаҳрида қуйидаги манзилда ўтказилади: ___________________________________________________________________________________________________________________________

Мазкур чиқарилишдаги облигацияларни харид қилишни ҳоҳлаган ва чиқарилган облигацияларнинг шартларига мувофиқ ушбу ҳуқуққа эга бўлган шахслар ва ташкилотлар қуйида келтирилган дилерлардан бирига мурожаат қилишлари мумкин:

Т/р

Дилер

Манзили, телефони







11-ИЛОВА


Навбатдаги чиқарилишнинг сўндириш тўғрисида

ЭЪЛОН


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида 20___й. "___"_____________да тузилган "___"-сонли шартномага биноан 20___й "___"_____________да давлат қисқа муддатли облигациялари сўндирилишини амалга оширилиши тўғрисида эълон килади.

а) Чиқарилиш рақами _______;

б) Чиқарилиш ҳажми ________ миллион сўм;

в) Облигацияларнинг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмни ташкил этади.

Облигациялар бўйича тўлов 20___ йил "___"____________ да соат ___ ___ минутда Тошкент шаҳрида қуйидаги манзилда ўтказилади: ______________________________________________________________________________________________________________________________

_____ - рақамли чикарилиш облигацияларининг сўндирилиши амалга оширилишидан олинган маблағлар _____ - рақамли чиқарилиш облигацияларини сотиб олишга ишлатилиши мумкин.

Сўндириш билан боғлиқ масалалар бўйича облигация эгалари билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаган дилерларга мурожаат қилиш лозим.






12-ИЛОВА



Аукционлар натижалари тўғрисидаги

РАСМИЙ ҲИСОБОТ


Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишини жойлаштириш бўйича ўтказилган аукцион натижалари тўғрисидаги расмий хисобот (чиқарилиш рақами ХХХХХ, муддати XXX кун) қуйидаги маълумотлардан иборат:


1. Ўтказилган вақти ва санаси.


2. Аукционда иштирок этган ташкилотларнинг сони.


3. Берилган буюртмалар сони ва буюртмаларнинг умумий пул миқдори.


4. Берилган буюртмалар бўйича баҳолар диапазони.


5. Сотилган облигацияларнинг энг паст ва ўртача тортилган баҳоси кўрсаткичлари.


6. Қондирилган буюртмалар миқдори ва уларнинг умумий миқдорга фоиз ҳисобидаги нисбати.


7. Сотилган облигацияларнинг миқдорий ҳажми.


8. Облигацияларнинг ўртача тортилган ва энг паст баҳода сотишдаги даромадлилиги.






13-ИЛОВА


БИРЖА АХБОРОТИ

сана/ой/йил

   

Эмитент _________________________________________________

Рўйхат рақами

Сўндириш санаси

Номинал (сўмда)

Савдо ҳажми (сони, дона ҳисобида)

Савдо ҳажми (суммаси сўмда)

Битимлар баҳоси

ўртача тортилган

миним.

максим.

1

2

3

4

5

6

7

8




























.......



















Жами


















жадвал давоми

Буюртма баҳоси

Ёпилиш котировкаси

Миним. сотиш

Максимум сотиб олиш

Сотиш

Сотиб олиш





































.......



















ЎзРВБ номидан_____________________________________________________ / /



*) баҳо номиналга нисбатан 0,01 % аникликда фоизларда кўрсатилади.






14-ИЛОВА



Иккиламчи савдолар натижалари бўйича Дилернинг

МАЖБУРИЯТЛАРИ

кун/ой/йил

Дилернинг код рақами ______________________________


Маблағлар коди

Тури

Суммаси (сўмда)

Дебет айланма (сўмда)

Кредит айланма (сўмда)

Воситачилик ҳақи (сўмда)

1

2

3

4

5

6

      

ЎзРВБ номидан ___________________________/_________________/


Дилер номидан ___________________________/ ________________/



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)