Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 20.02.2019 й. 01-02/12-6-сон "Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви хамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.04.2019 й. 2714-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2019 й.

N 2714-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.02.2019 й.

N 01-02/12-6


ҚАРОРИ



"Товар ва транспорт воситаларининг божхона

кўздан кечируви хамда уларни божхона кўригидан

ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 августдаги 01-02/12-34-сон "Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2714, 2015 йил 11 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 482-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-14-сон "Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2714-1,2016 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 158-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                      М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 327-модда