Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2019 й. 345-сон "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика ахамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2019 й.

N 345



РАҲБАРЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ХОДИМЛАРНИ ДОИМИЙ ПРОПИСКА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА КИРИТИШИ

МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,

ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

РЕСПУБЛИКА АХАМИЯТИГА МОЛИК БОШҚА

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й.. 10-сои, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 36-6-банд қўшилсин:

"36-6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раиси Д.С. Ибадуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель