Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2019 й. 439-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2019 й.

N 439




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Саттаров Дилшод Нематович


-

Бош директор


2. Каттаходжаев Джавлан Юлдашходжаевич


-

Бош директорнинг биринчи ўринбосари


3. Шукуров Жасур Нигматович


-

Бош директор ўринбосари


4. Киямов Рустам Бегмуратович

-

Бош директор ўринбосари


5. Каримов Шухрат Шавкатович


-

Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи


6. Хамдамов Азизбек Хусанбоевич


-

Ижро этувчи органлар ва тузилмалар ишини назорат қилиш ва баҳолаш ички аудити бошқармаси бошлиғи


7. Хуснуллин Руслан Рашидович


-

Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи


8. Абдукаюмов Абдурауф Абдурашидович


-

Метрологияни ривожлантириш ва ўлчов бирликлари ягоналигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи


9. Ходжикариев Дилшод Масудходжаевич


-

Сертификатлаштириш ва лаборатория мажмуаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 22 ноябрдаги 934-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 май