Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирининг 01.06.2019 й. 9-мҳ-сон "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.06.2019 й. 2685-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2019 й.

N 2685-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

01.06.2019 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Жисмоний ёки психик ривожланишида

нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган

таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган

таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган)

шароитда  таълим  олиши  учун  умумтаълим

муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 14-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2685, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 320-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                               Ш. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Жисмоний ёки психик ривожланишида

нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган

таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган

таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган)

шароитда  таълим  олиши  учун  умумтаълим

муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 15-банддан "ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 47 ва 55-бандлардаги "туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Мактаб-интернат директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари охирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этилади.".


4. 54-банддаги "туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни" деган сўзлар "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 17 июнь, 24-сон, 448-модда