Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 12.06.2019 й. 76-сон "Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.07.2019 й. 2058-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2019 й.

N 2058-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.06.2019 й.

N 76


БУЙРУҒИ



Суғурталовчининг муваққат маъмурияти

тўғрисидаги низомнинг 17-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2058, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи уч нусхада тузилади (Молия вазирлиги, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан), суғурталовчи муваққат маъмуриятининг барча аъзолари томонидан имзоланади, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 487-модда