Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2019 й. 557-сон "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2019 й.

N 557




2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ИНСТИТУТИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг 5А640103 - "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2019/2020 ўқув йили учун қабул квотаси жами 15 та ўрин, шундан 3 та ўрин давлат гранти ва 12 та ўрин тўлов-контракт асосида белгилансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль