Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 116-1-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 04-25/01-17-сон "Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 28.06.2019 й. Қарори (АВ томонидан 12.07.2019 й. 2755-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2019 й.

N 2755-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

28.06.2019 й.

N 116-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

28.06.2019 й.

N 04-25/01-17

ҚАРОРИ



Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сон (рўйхат рақами 2755, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 39-модда) қарори билан тасдиқланган Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги "энг кам иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзларига алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директори

Д. Ли

Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

А. Хайдаров

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 513-модда