Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2018 й. ПҚ-3903-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2018 й.

N ПҚ-3903



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК

ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 16

АВГУСТДАГИ ПҚ-3221-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари кабул килган аввалги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 августдаги

ПҚ-3903-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва

йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3221-сонли қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети".


2. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 8-сон, 532-модда