Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 12.07.2019 й. 91-сон "Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2019 й. 3174-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2019 й.

N 3174




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.07.2019 й.

N 91


БУЙРУҒИ



Метрология текширувидан ўтказилиши лозим

бўлган ўлчов воситалари туркумларининг

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                        Д. Саттаров






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 27 апрелдаги 232-сон "Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2782, 2016 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 208-модда).


2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 16 августдаги 469-сон "Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2782-1, 2017 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 907-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 5 август, 31-сон, 544-модда