Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 13.07.2019 й. 15/9-сон "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.08.2019 й. 535-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2019 й.

N 535-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.07.2019 й.

N 15/9


ҚАРОРИ



Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида

Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг

актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари

қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари ва унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб

топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1997 йил 24 октябрда 363-сон билан тасдиқланган "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари" (рўйхат рақами 535, 1998 йил 16 ноябрь).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 7 октябрдаги 27/5-сон "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 535-1, 2017 йил 26 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/535-1/0184-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 июлдаги 26/6-сон "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидаларининг II бўлими 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 535-2, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/535-2/1833-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 575-модда