Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2019 й. 717-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2019 й.

N 717



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ

21  ИЮЛДАГИ  199-СОН  ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019 йил учун вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида" 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ушбу қарорнинг 1-бандидан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август