Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2019-52-сон, Молия вазирлигининг 94-сон, Марказий банк Бошқарувининг 352-В-сон "Тижорат банклари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 14.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 29.08.2019 й. 3178-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2019 й.

N 3178

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.08.2019 й.

N 2019-52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.08.2019 й.

N 94


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.08.2019 й.

N 352-В


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган

молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган қуйидаги молиявий ҳисобот шакллари тасдиқлансин:

"Тижорат банкининг бухгалтерия баланси" шакли 1-иловага мувофиқ;

"Тижорат банкининг фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботи" шакли 2-иловага мувофиқ.


2. Тижорат банклари чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:

чораклик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 кунига қадар;

йиллик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Молия вазири


Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 647-модда