Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 й. 746-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2019 й.

N 746




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

УЧУН ЎҚУВ-МЕТОДИК ВА ДИДАКТИК АДАБИЁТЛАР

ТАЙЁРЛАШ, ТАНЛАШ ВА ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ,

УЛАРНИ НАШР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига сифат, самарадорлик, тезкорлик ва ошкоралик принциплари асосида ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш учун муаллифлар ҳамда нашриётларни танлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-методиква дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-методик ва дидактик адабиётларга бўлган эҳтиёжнинг тизимли мониторингини олиб бориш;

аниқланган эҳтиёж асосида мактабгача таълим ташкилотлари учун зарур бўлган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни яратиш;

яратилган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида тайёрланганлигини экспертизадан ўтказиш ва нашрга тайёрлаш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идораларбилан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 сентябрь