Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.09.2019 й. 22/3-сон "Фавқулодда вазиятларда банк операцияларини ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.09.2019 й. 799-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2019 й.

N 799-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.09.2019 й.

N 22/3


ҚАРОРИ



Фавқулодда вазиятларда банк операцияларини

ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш

тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 24 июлда 448-сон билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда банк операцияларини ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби (рўйхат рақами 799, 1999 йил 6 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                         М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 735-модда