Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги АХ/04-02-32/95-сон, Давлат солиқ қўмитаси 14-00751-сон 11.01.2019 й. "2019 йилнинг 1 январь ҳолатига товар-моддий захираларини инвентаризация қилиш ва улар қийматига киритилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби тўғрисида"ги хат

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N АХ/04-02-32/95

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 14-00751

11.01.2019 й.



Рус тилидаги матнига қаранг



Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар хокимликларининг

молия бошқармаларига


Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

давлат солиқ бошқармаларига



Тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлашда юзага келаётган айрим масалалар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


I. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига товар-моддий захираларини инвентаризация қилиш ва улар қийматига киритилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади.


1) Корхона раҳбари буйруғи билан тасдиқланган Инвентаризация комиссияси томонидан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий қолдиғи 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига инвентаризациядан ўтказилади ва уларнинг натижаси иловада келтирилган намунавий шаклда расмийлаштирилади.


2) Инвентаризация жараёнида ҳисоб-варақ фактуралари асосида товар-моддий захиралари колдиғидаги қўшилган қиймат солиғи ва унинг қўшилган қиймат солиғисиз суммалари (миқдорлари) аниқлаб олинади.


3) Инвентаризация натижалари бўйича аниқланган қолдиқ товар-моддий захиралари таннархига (харид қийматига) киритилган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш (зачётга) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


дебет бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400);

кредит товар-моддий захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000; 2800; 2900).


Бунда, товар-моддий захиралари қолдиғи қийматига киритилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга (зачётга) олинганда, мазкур товар-моддий захиралари қолдиғи қийматидан ушбу қўшимча қиймат солиғи суммаси камайтирилади.


4) Инвентаризация натижасида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товар-моддий захиралари аниқланган тақдирда, бундай товар-моддий захиралари кирим қилиниши шарт ва бунинг оқибати учун жавобгарлик чоралари қўлланилмайди. Ушбу ҳолатда кирим қилинган товарлар тадбиркорлик субъектларининг даромади сифатида тан олинади.

Бунда, ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товар-моддий захираларининг кирим қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


дебет товар-моддий захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000; 2800; 2900);

кредит бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9300).


5) Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Солиқ кодексига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчилари товар-моддий захираларини қўшилган қиймат солиғи билан реализация қилиши шарт.

Бунда, инвентаризация натижасида аниқланган қолдиқ товар-моддий захиралари бўйича фақатгина уларни харид қилишдаги ҳисоб-варақ фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга (зачётга) олинади.


6) Солиқ кодексининг 226-3-моддаси бешинчи қисмига асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғини солиқ солинадиган база ва белгиланган табақалаштирилган ставкалардан келиб чиққан ҳолда тўланган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга (зачётга) олишни қўлламасдан ҳисоблаб чиқаради.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилари умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтган тақдирда, товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга (зачётга) олиш ҳуқуқига эга эмас.


II. Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарда назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари орқали тақдим этиладиган ҳисоб ҳужжатлари (чеклар ва ҳисоб-варақ фактуралар) бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.


Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарда назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари орқали берилган ҳисоб ҳужжатларида (чеклар ва ҳисоб-варақ фактураларда) қўшилган қиймат солиғи акс эттирилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

биринчи ўринбосари


А. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

М. Мирзаев

      





ИЛОВА



Товар-моддий захираларнинг

ҳақиқий қолдиғини 2019 йилнинг 1 январь

ҳолатига инвентаризациядан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Ушбу Далолатнома корхона раҳбарининг 2019 йил "__" ________ даги ____ -сонли буйруғи асосида тасдиқланган инвентаризация комиссияси томонидан тузилди.


Инвентаризация натижасида қуйидагилар аниқланди:

N

Инвентаризация

қилинган товар-моддий

захиралар номи


Ҳисоб-

варақ фактура

рақами


Қиймати

(сўм)


шу жумладан:


ҚҚС билан


ҚҚСсиз


Кирим

ҳужжатлари

йўқ


қиймати


ҚҚС


1









2









3









4









Инвентаризация комиссияси аъзолари:

     

     


  


Ф.И.О


имзо

    

     


  


Ф.И.О


имзо

   

     


  


Ф.И.О


имзо

Танишдим:

Бош бухгалтер 

     


  


Ф.И.О


имзо