Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 10.10.2019 й. 460-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2019 й. 480-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2019 й.

N 480-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2019 й.

N 460-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 8 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини (рўйхат рақами 480, 1998 йил 24 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2019 йил 6 октябрдаги 06/4282-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

"Ўздавстандарт" бош директори томонидан 1998 йил 10 июнда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартиби (рўйхат рақами 480, 1998 йил 24 август);

"Ўздавстандарт" бош директори томонидан 1999 йил 18 мартда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар (рўйхат рақами 480-1, 1999 йил 12 май);

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 28 апрелдаги 156-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 480-2, 2008 йил 16 май);

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 1 июндаги 315-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 480-3, 2016 йил 27 июнь).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 784-модда