Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2019 й. ЎРҚ-573-сон "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида "ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.07.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.10.2019 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.10.2019 й.

N ЎРҚ-573



"ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги 841-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 330-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 октябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 812-модда