Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида Битим (Урганч, 2019 йил 30 май)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

таълим, малака ва илмий даражаларни

ўзаро тан олиш тўғрисида

БИТИМ


Урганч, 2019 йил 30 май


14-моддага мувофиқ 2019 йил

30 майдан кучга кирган



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида таълим ва фан соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга интилган ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олинган таълим, малака ва илмий даражаларнинг ўзаро тан олинишини енгиллаштириш истагида,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида яшовчи фуқароларнинг таълим эҳтиёжларини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта аҳамият бериб,

1993 йил 19 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда,

1995 йил 27 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимдан келиб чиққан ҳолда,

2005 йил 12

...