Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 97-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 103-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11-2019-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 06.12.2019 й. Қарори (АВ томонидан 18.12.2019 й. 2982-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2019 й.

N 2982-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2019 й.

N 97

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2019 й.

N 103

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2019 й.

N 11-2019

ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни

тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигииинг Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 февралдаги 12, 3, 2/ққ-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2982, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2982/0901-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 декабрь, 51-сон, 913-модда