Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 й. 1009-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2019 й.

N 1009



САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР,

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, АМАЛГА ОШИРИШ

ВА ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ ЮРИТИШ ҲАМДА УШБУ

ЖАРАЁНДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ВА

ЛОЙИҲАЛАР ТАШАББУСКОРЛАРИНИНГ ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида" 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур низом саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашни 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 7-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 декабрь