Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.12.2019 й. 3205-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 28.09.2019 й. 24/5-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 19 декабрда 3205-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил 28 сентябрдаги

24/5-сон қарорига

ИЛОВА



Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз

юкини тартибга солиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом қарз олувчи жисмоний шахсларга кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда қарз юкини ҳисоблаш тартибини, қарз юкининг рухсат этилган миқдорини, шунингдек кредитлар ва микроқарзлар бўйича кунлик энг юқори фоиз ставкаларини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қарз олувчи - кредит ташкилотига кредит (микроқарз) олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;

қарз юки кўрсаткичи - қарз олувчининг кредит ва/ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;

қарз берувчи - банк, микромолия ташкилоти, ломбард ва микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти;

кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар - кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;


ўртача ойлик тўловлар миқдори - қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;


ўртача ойлик даромадлар миқдори - жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, шунингдек пенсия ва бошқа даромадлари;


биргаликда қарз олувчи - қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахслар.


1-1. Ушбу Низом талаблари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. 2024 йил 1 июлга қадар қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан микроқарз ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари ва ундан ошганда ҳисобланади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш, кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтиришга оид қарор қабул қилинганда (бундан буён матнда кредит (микроқарз) ажратиш деб юритилади) ҳисобланиши лозим.

Бунда, қарз юки кўрсаткичи:

банк томонидан жисмоний шахсларга кредит (микроқарз) ажратишда мазкур банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар сонининг ва микроқарзлар сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида;

микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаганда;

микромолия ташкилоти томонидан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига микрокредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан ошмаганда ҳисобланмаслиги ёки инобатга олинмаслиги мумкин.

3. Қарз берувчи томонидан кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлар сотиб олинганда қарз юки кўрсаткичи ҳисобланмаслиги мумкин.



2-БОБ. ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ ЎРТАЧА ОЙЛИК

ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


4. Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:

қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;

қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича;

қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;

қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.


4-1. Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан ипотека кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан ажратилган таълим кредитлари мустасно.

Ипотека кредити шартномасига асосан уни сўндириш муддати 180 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан давлат дастурлари доирасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари мустасно.

5. Қарз берувчи ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва қарз берувчи бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлари миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.


6. Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) бериш санаси ўртасидаги вақт оралиғи бир календар ойдан ошмаслиги керак.


3-БОБ. ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ ЎРТАЧА ОЙЛИК

ДАРОМАДЛАРИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


7. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.

Қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган кредит (микроқарз) ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.

8. Қарз берувчи қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзи кредит бюродан ёки бошқа манбалардан мустақил равишда олган маълумотлардан фойдаланади.

9. Қарз берувчи қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлардан;

пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлардан;

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлардан;

қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган даромадлари тўғрисидаги маълумотлардан;

тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлардан;

фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлардан.

Бунда, қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда:

банк мазкур банднинг иккинчи-еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни камида охирги олти ой учун олиши лозим;

микромолия ташкилоти ва ломбард мазкур банднинг иккинчи-еттинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлар билан чекланмасдан бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин.


4-БОБ. ҚАРЗ ЮКИ ЎСИШИНИ ЧЕКЛАШ МЕЪЁРИ


10. 2024 йил 1 июлга қадар қарз берувчи томонидан микроқарзлар ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи:

2024 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар - 60 фоиздан;

2025 йил 1 январдан бошлаб - 50 фоиздан ошмаслиги керак.

11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,3 фоиздан ошмаслиги лозим.

Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.

11-1. Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

Бунда, қарз миқдори деганда:

кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;

кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи;

12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:

           

         

Бунда,

        

қолдиқi - i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;

         

кунлар_сониi - i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;

          

i давр - кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;

        

тўловлар - кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;

         

муддат - 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.

Кредит ёки микроқарз шартномаси бўйича кредит ёки микроқарзнинг асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан

ташқари тўланадиган барча тўловларни

ҳисоблаш бўйича мисоллар


1) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:

          

кредит ёки микроқарз бўйича

барча тўловлар

шартнома бўйича ажратилган кредит

ёки микроқарзнинг миқдори

х 50%


        

2) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:

         

кредит ёки микроқарз бўйича

12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар

12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит

ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи

х 50%


         

       

         

          

3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда:

          

         

       

        

Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:


а) Х давр учун:

         

Х даврнинг дастлабки

уч ойи учун:

10 000 000

х

90 кун (янв. -31 кун, фев. -

28 кун, мар. -31 кун)

х 50%

=

1 232 876,71

365







+

Х даврнинг кейинги

тўққиз ойи учун:

15 000 000

х

275 кун (апр. -30 кун, ...,

дек. -31 кун)

х 50%

=

5 650 684,93;

365






=

6 883 561,64;

       

б) Y давр учун: 7 500 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;


в) Z давр учун: 5 000 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 декабрь, 51-сон, 915-модда