Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг 29.11.2019 й. 17-сон "Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари (закалат ва операторнинг воситачилик йиғими) миқдорини белгилаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.12.2019 й. 3206-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2019 й.

N 3206

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРИНИНГ

29.11.2019 й.

N 17


БУЙРУҒИ



Электрон кооперация биржаси портали орқали

харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар

ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари

(закалат ва операторнинг воситачилик йиғими)

миқдорини белгилаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон "Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга оширишда аванс маблағлари миқдори:

буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчиларнинг закалат маблағи - савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизида;

операторнинг воситачилик йиғими - шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида белгилансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б. Ходжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 921-модда