Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2019 й. 1032-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2019 й.

N 1032



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 сентябрдаги

ПҚ-4453-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 декабрдаги

1032-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):


а) 1-илованинг 12 ва 12-1-бандларидаги "20/120" рақамлари "15/115" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Пахта толаси мажбурий тартибда сертификатлаштирилади, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толаси бундан мустасно".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 декабрь