Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2019 й. 1050-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2019 й.

N 1050



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ХОРИЖИЙ

ФУҚАРОЛАРНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

КЕЛИШЛАРИ, КЕТИШЛАРИ, БУ ЕРДА БЎЛИШЛАРИ

ВА ТРАНЗИТ ЎТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 21 НОЯБРДАГИ 408-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Бирлашган Араб Амирликларидан мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини инобатга олиб, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий инвесторлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорининг 5-иловасига изоҳга қуйидаги мазмундаги 6-банд қўшилсин:

"6. Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь