Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 29.11.2019 й. 518-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.11.2019 й. 900-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.11.2019 й.

N 900-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.11.2019 й.

N 518-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 22 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдамни етказиш тартибини (рўйхат рақами 900, 2000 йил 23 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги 01/00-04/17-9120-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 30/742-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазири томонидан тасдиқланган Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдамни етказиш тартиби (рўйхат рақами 900, 2000 йил 23 февраль);

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 25 августдаги 160-П-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 900-1, 2010 йил 22 сентябрь).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 ноябрь