Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 й. 247-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2018 й.

N 247




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ БЎЙИЧА

2018-2019 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда масъул ташкилотлар ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


3. 2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш ишларини ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш;

меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи ногиронлиги бўлган шахсларни мавжуд бўш иш ўринлари талабидан келиб чиққан ҳолда, касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини кенг ва тизимли ташкил этиш;

касаначилар билан корхоналар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, шу жумладан корхоналар буюртмаларини уй шароитида бажариш истагини билдирувчи маҳаллалар аҳолисини аниқлаш, фаолиятини жадаллаштириш, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида касаначилик афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилишини таъминлаш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи ногиронлиги бўлган шахслар учун амалий ёрдам кўрсатишга, жумладан ер майдонлари ажратиш, ишлаб чиқариш инфраструктураларига уланиш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;

ҳудудда бандлиги таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар, ташкилотлар бўйича ҳақиқий ҳолатни ўрганиш бўйича доимий мониторингни ташкил этиш;

мониторинг натижасидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ҳамда ишчилари сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарорига асосан ташкил этилган "Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича консорциум" масъулияти чекланган жамияти устав капиталининг камида 10 фоиз миқдоридаги заёмлар мазкур қарорга 2-иловадаги Касаначилик фаолияти турлари рўйхатига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан касана маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилишга буюртма берувчи ташкилотларга ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

мазкур қарорга 4-иловада белгиланган касб-ҳунар таълими муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш махсус устахоналарини қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилишини назарда тутсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда - меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини 2018 йил 1 июнга қадар шакллантирсин;

2018 йил 1 июлга қадар Миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун захира қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни, кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан ушбу маълумотлар билан танишишда қулайлик яратилишини инобатга олган ҳолда жойлаштирсин;

2018/2019 ўқув йили ва келгуси ўқув йилларида Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши сақлаб қолинсин;

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидиялар бериш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида ногиронлиги бўлган шахсларга 2018-2019 йилларга мўлжалланган янги иш жойларини ташкил этиш, уларни ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликка ва хизмат кўрсатишга жалб қилинишини назарда тутувчи ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар билан биргаликда автомототранспорт воситаларига қараб туриш вазифасини бажариш учун меҳнат шартномаси асосида, биринчи навбатда, эшитиш аъзолари заиф бўлган, шу ишни бажара оладиган ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринлари ва касбларнинг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўрнатилган тартибда тўлиқ аттестациядан ўтказилишини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари билан биргаликда - ўзига бириктирилган ҳудудда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари бажарилишига шахсан масъул эканлиги белгилансин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг мақсадлари ва вазифалари, шунингдек, аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришни таъминлаш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 мартдаги

247-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган

шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМКОНИЯТЛАР

ЯРАТИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ

1.

Ижтимоий шериклик соҳасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги бош келишувни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Бош келишув

2018 йил

сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти


2.

Кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан миллий вакансиялар базасидаги ва ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишишда қулайлик яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш.


Ижрочиларнинг қарори

2018 йил

август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан банд бўлишга эҳтиёжини ўрганиш юзасидан ижтимоий тадқиқ қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва олиб бориш.


Ижрочиларнинг қарори

2018 йил

сентябрь

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти


4.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти Марказий бошқаруви фаолияти билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, уларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш ҳамда замонавий талаблардан келиб чиқиб бутунжаҳон Интернет тармоғида расмий веб-сайтларини жорий этиш.


Ижрочиларнинг қарорлари


2018 йил

сентябрь

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


5.

Кўриш аъзолари заиф ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида китоблар, журналлар, ўқув қўлланмаларини нашр этиш учун замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган матбаа уйини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Ахбороттаҳлилий маълумот


2018 йил

октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти


6.

Миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


Ижрочининг қарори

2019 йил

январь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


7.

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган аҳоли иш жойларидаги шароитларга ногиронликнинг боғлиқлигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш.


Ижрочиларнинг қарори

2019 йил

февраль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


8.

Ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида 1,2 мингта саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, алоқа ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида захира қилинган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш чораларини кўриш.


Аттестациядан ўтказиш жадвали


2018-2019

йиллар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Яшаш жойига чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат ва бандлик муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилган имтиёзларга оид тушунтириш ва мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот билан таништириб бориш.


Ижрочиларнинг қарорлари


2018-2019

йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти


10.

Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиёт мажмуасига кирувчи ташкилотлар ҳудудий бўлимларининг бошқарув ходимларига шахсан бириктириш тизимини йўлга қўйиш.


Ижрочиларнинг қўшма қарори

2018-2019

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МЕҲНАТ

ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

11.

Ногиронлиги бўлган шахсларни мавжуд бўш иш ўринлари, айниқса захира қилинган иш ўринлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳаларига маълумотларни мунтазам равишда жойлаб бориш тизимини йўлга қўйиш.


Маълумотлар базаси

2018 йил

май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига асосан 15 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квота қилинадиган) ташкилотлар доирасини кенгайтириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари қарорлари


2018 йил

октябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


13.

Ногиронлиги бўлган шахсларга ўзларига мақбул бўш иш ўринларини топишларида қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)лар "Ихтисослашган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"ни ташкил этиш.


Режа-жадвал асосида

2018-2019

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти


14.

Ногиронлиги бўлган шахсларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида қўшимча иш ўринлари ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш. Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфидаги объектлар негизида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини (гузар, чойхона ва бошқаларда) амалга ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ташкил этиш.


Чора-тадбирлар режаси

2018-2019

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Маҳалла" жамғармаси


15.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари учун минимал меҳнат шароитларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2018 йил

ноябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


III. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИГА ИМТИЁЗЛАРНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

16.

Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ёшларни тадбикорлик фаолиятига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш чораларини кўриш.


Қўшма қарор лойиҳаси

2018 йил

июнь


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


17.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини ўзи банд қилиш ва уларни тадбиркорликка, шу жумладан ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар режаси

2018 йил

май


Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳунармандчиликка кўмаклашиш марказларига ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари вакилларини кенг жалб қилиш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

июль


Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўртасида касаначилик афзалликларини тушунтириш, касаначи билан ташкилотлар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, хусусан, ташкилотлар буюртмаларини уй шароитларида бажариш истагини билдирувчи ногиронлиги бўлган шахслар банлигини таъминлашнинг аниқ чораларини кўриш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

июль

"Маҳалла" жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


IV. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА ОИД КЕНГ ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ

ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

20.

"Сиз бизга кераксиз" рукни остида меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятида муваффақиятга эришаётган ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаётган иш берувчилар тажрибалари ҳамда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда ижтимоий роликлар, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурини йўлга қўйиш.


Қўшма медиа-режа

2018 йил

июлдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


21.

Ташкилотларнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар (касаначилар)га белгиланган имтиёзлар тўғрисидаташвиқот ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш.


Қўшма медиа-режа

2018 йил

июлдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


22.

Босма оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими, уларга яратилаётган имкониятлар, иқтидорли ва ўрнак бўладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ютуқлари, ҳаётий тажрибаларини аҳоли ўртасида тизимли равишда мунтазам ва ҳар томонлама ёритиб бориш.


Медиа-режа

2018 йил

августдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 мартдаги

247-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг

бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури

ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳудудий ишчи гуруҳларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳи раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари,ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори, сектор раҳбари


4. Лавозими бўйича

-

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий (бош) бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари


5. Лавозими бўйича

-

Ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари


6. Лавозими бўйича

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


9. Лавозими бўйича

-

Касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


10. Лавозими бўйича

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


11. Лавозими бўйича

-

Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


12. Лавозими бўйича

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


13. Лавозими бўйича

-

Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


14. Лавозими бўйича

-

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


15. Лавозими бўйича

-

Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари


16. Лавозими бўйича

-

"Маҳалла" жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари


17. Лавозими бўйича

-

"Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари


18. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг котибият мудири, ишчи гуруҳ котиби

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 мартдаги

247-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2019 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг

бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури

ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича

туман (шаҳар) ҳудудий ишчи гуруҳларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) прокурори, сектор раҳбари


4. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) бошлиғи, сектор раҳбари


5. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи, сектор раҳбари


6. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи


9. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи


10. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитаси раиси


11. Лавозими бўйича

-

"Маҳалла" жамғармаси туман (шаҳар) бўлими раиси


12. Лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 мартдаги

247-сон қарорига

4-ИЛОВА



2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган

шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш махсус

устахоналари ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил

этиладиган касб-ҳунар таълими муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд


Касб-ҳунар таълими

муассасалари


Молиялаштириш

йили


Молиялаштириш

маблағлари суммаси

(млн. сўм)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳар "Коммунал хўжалиги ва сервис" касб-ҳунар коллежи


2018 й.

70

2.

Андижон вилояти


Шаҳрихон туман "Енгил саноат ва сервис" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

3.

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳар "Политехника" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

4.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳар "Иқтисодиёт ва сервис" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

70

5.

Навоий вилояти


Навоий шаҳар "Техника ва иқтисодиёт" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

6.

Наманган вилояти


Наманган шаҳар "Саноат" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

7.

Самарқанд вилояти


Самарқанд шаҳар "Саноат" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

8.

Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳар "Саноат ва транспорт" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

9.

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳар "Компьютер ва ахборот технологиялари" касб-ҳунар коллежи


2018 й.

60

10.

Тошкент вилояти


Бекобод туман "Маиший хизмат" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

11.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳар "Саноат" касб-ҳунар коллежи


2019 й.

60

12.

Хоразм вилояти


Урганч шаҳар "Маиший хизмат" касб-ҳунар коллежи


2018 й.

60

13.

Тошкент шаҳри


2-Тошкент юридик коллежи


2019 й.

60

14.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи


2018 й.

70

15.

Тошкент шаҳри


Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи


2018 й.

70

16.

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳар "Саноат" касб-ҳунар коллежи


2018 й.

60

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 март