Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 й. 86-сон "Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2020 й.

N 86




АФФИНАЖ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йил 15 мартдан бошлаб аффинаж фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади;

аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) томонидан берилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган иш турлари (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхатига мувофиқ таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хомашё билан ишлашга Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан аввал берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар ушбу фаолият турини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунича лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда аффинаж фаолиятини лицензиялаш жараёнига жалб қилинган ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва бошқа тузилмаларни ҳам жалб этган ҳолда, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бериш бўйича давлат хизматини 2020 йил 15 мартга қадар муддатда жорий қилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:

аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар мазкур қарор талаблари асосида берилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 февраль