Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2020 й. ПҚ-4635-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2020 й.

N ПҚ-4635



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИГА

БОШ ВАЗИРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ЎРИНБОСАРИ - ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИНИ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳаларида мамлакатимиз олдида турган стратегик вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг бу борадаги фаолиятини зарур даражада мувофиқлаштириш ва уйғунлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозими киритилсии.


2. Янги киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари зиммасига мавжуд вазифалар билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ташқи ишлар вазирлигинииг, шунингдек, инвестиция, экспорт ва логистика масалалари бўйича Транспорт вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 март