Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 25.01.2020 й. 2/4-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.03.2020 й. 3224-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2020 й.

N 3224




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.01.2020 й.

N 2/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги, "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 февралдаги 461-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг автоматлаштирилган банк тизимларидаги антивирус ҳимояси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 910, 2000 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/4-сон "Ўзбекистон Республикасининг автоматлаштирилган банк тизимларидаги антивирус ҳимояси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 910-1, 2018 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/910-1/1032-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1047, 2001 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 13-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 2 октябрдаги 21/10-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилиши тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1047-1, 2004 йил 22 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 450-модда.).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1047-2, 2006 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/10-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1047-3, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 165-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/18-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1047-4, 2019 йил 26 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/1047-4/3638-сон).


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 89-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1552-1, 2006 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1552-2, 2010 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 463-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/10-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1553, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 90-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 6 сентябрдаги 31/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1553-1, 2014 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 493-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 14 апрелдаги 11/3-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 243-модда).


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1685-1, 2010 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 465-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 март