Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 й. 166-сон "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2020 й.

N 166



ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ,

АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНМАСИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА "ТАҲЛИКА-ТАҲЛИЛ" ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларнинг айланмаси соҳасида ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тўлиқ таҳлил қилиш ҳамда якуний натижаларни балли тизим орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаш;

тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатга асосан ташкилотларда текшириш ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

икки ой муддатда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш мақсадида "таҳлика-таҳлил" тизими ишлаб чиқилишини ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятига 2020 йил 1 майдан жорий этилишини;

2020 йил 1 июлга қадар "таҳлика-таҳлил" тизимида ўзаро ахборот алмашинуви тартиб-таомилларини йўлга қўйиш мақсадида Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари ҳамда "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминласин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 март