Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 10.03.2020 й. 1-сон "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 20.03.2020 й. 2578-1-cон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2020 й.

N 2578-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

10.03.2020 й.

N 1


ҚАРОРИ



"Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш

тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 100-сон "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 26 мартдаги 66-сон "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2578, 2014 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 203-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси                                                                                  Б. Норқобилов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 129-модда