Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2020 й. ПҚ-4665-сон "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2020 й.

N ПҚ-4665



ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ

БОЗОРИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги пайтларда тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, бироқ амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи солинмайдиган янги турларини олиб кириш тенденцияси кузатилмоқда.

Хусусан, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва таркибида никотин мавжуд суюқликлар оммалашиб кетмоқда.

Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс) ва чилим учун тамакига, таркибида никотин мавжуд суюқликларга талаб ортаётганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек, аҳолини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида:


1. 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тамаки, чилим, электрон сигаретлар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, таркибида никотин мавжуд маҳсулотлар айланмасини тартибга солишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг киритилиши таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4042-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 142-модда