Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 17.03.2020 й. 3-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"нинг (ЎзР АҚ-198) 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.04.2020 й. 1721-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2020 й.

N 1721-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

17.03.2020 й.

N 3


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш

қоидалари"нинг (ЎзР АҚ-198) 13-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)нинг 13-банди учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                  Э. Ганиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 184-модда