Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2020 й. 219-Ф-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ноанъанавий бозорларни ўзлаштириш, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, экспорт фаолиятига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

24.04.2020 й.

N 219-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3293-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ давлатлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва Нью-Йорк шаҳрида (2017 йил 20-21 сентябрь) бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича эришилган ахдлашувлар бўйича амалий тадбирлар режаси ("йўл харитаси") ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3739-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15-17 май кунлари АҚШга расмий ташрифи давомида инвестициявий-технологик, банк-молия ва савдо-иқтисодий соҳаларда имзоланган ҳужжатлар ижроси бўйича амалий тадбирлар режаси ("йўл харитаси") ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ноанъанавий бозорларни ўзлаштириш, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, экспорт фаолиятига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш мақсадида:


1. "Ўзтрейд" АЖга "Uz-American Trade Corp." Ўзбекистон-Америка савдо уйи билан 2020 йил 6 январда тузилган NY-20/01-сон контракт бўйича 2020 йил 31 декабргача умумий қиймати 1 251 200,00 АҚШ долларига тенг бўлган 736,0 тонна узун донли гуручни (ТИФ ТН коди 1006 30 9800) экспорт қилишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини белгиланган тартибда таъминласин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 апрель