Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.04.2020 й. 3231-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.04.2020 й.
N 3231
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
15.02.2020 й.
N 3/13
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада
бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси М. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 29 апрель