Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2020 й. 280-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

3-ИЛОВА



Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт

қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун

субсидия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом паррандачилик хўжаликлари (кейинги ўринларда - паррандачилик хўжаликлари) томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - хорижий давлатлардан бир кунлик наслдор жўжаларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга ушбу Низом талаблари асосида бериладиган маблағ;


субсидия олувчилар - бир кунлик наслдор жўжаларни импорт қилувчи паррандачилик хўжаликлари;

бир кунлик наслдор жўжа - паррандачилик хўжаликлари томонидан тухум ёки гўшт йўналишидаги паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун импорт қилинган, келиб чиқиш ҳужжатлар билан тасдиқланган бир кунлик наслдор жўжа;


3. Субсидия олувчиларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар импорт қилинган ҳар бир бош бир кунлик наслдор жўжа учун давлат томонидан 15 минг сўм субсидия ажратилади.


2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринда - туман комиссияси) календарь йилининг 1 майига қадар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига (кейинги ўринда - вилоят комиссияси) киритади.


5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.1-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.2-иловага мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмита ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.


9. Қўмита туман комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкин.


3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Субсидия олувчи хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

бир кунлик наслдор жўжаларни келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан берилган мавжуд наслдор паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома;

Субсидия олувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Тақдим этилган ҳужжатлар туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчиларнинг аризалари тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар жавобгар ҳисобланади.


11. Ариза нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


12. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман комиссиясига субсидия олувчи томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман комиссияси уч иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.


13. Субсидия олувчининг аризаси ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Туман комиссияси субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилган куни бу ҳақида субсидия олувчини тўғрисида хабардор қилади.

Агарда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, субсидия олиш учун туман комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилса, аризалар туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, хулосанинг биринчи нусхаси мурожаат эгасида ва иккинчи нусхаси туман комиссиясида сақланади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда хулосанинг бир нусхаси мурожаат эгасида, иккинчи нусхаси туман комиссиясида ва учинчи нусхаси Қўмитада сақланади.

14. Туман комиссияси субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани бир иш кунида вилоят комиссиясига юборади.


15. Вилоят комиссияси туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчининг ҳужжатларини кўриб чиқади ва субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Қўмитага юборади.

16. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.


17. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман комиссияси томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди


18. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


19. Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


4-БОБ. СУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

21. Қўмита, вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва икки иш кунида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағларига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


22-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ва ишлаб чиқариш қуввати ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли ишлатилиши устидан назорат қилади.

24. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ тумани комиссия раиси

20__ й "_____" __________

______________ туманида 20__ йилда импорт

қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар

учун субсидия бериш прогнози

      

Т/р

Паррандачилик хўжалиги номи

Йўналиши

Зоти

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1





2





...








Низомга

1.1-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

____________ вилояти комиссияси раиси

20__ й "_____" ________________

_______________ вилоятида 20__ йилда импорт

қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар

учун субсидия бериш прогнози

Т/р

Паррандачилик хўжалиги номи

Йўналиши

Зоти

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

____________ тумани

1





2






жами:





___________ тумани

1





2






жами:








Низомга

1.2-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

"Ўзбекчорванасл" агентлиги

бош директори

________________________

(Ф.И.О.)

20__ й "_____" ___________

20__ йилда импорт қилинадиган бир кунлик наслдор

жўжалар учун субсидия бериш прогнози

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман

Паррандачилик хўжалиги

номи

Йўналиши

Зоти

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_______________ вилояти

1







2







жами:






_______________ вилояти

1







2







жами:






республика бўйича жами:









Низомга

2-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув

хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари,

туман комиссияси раиси ________________

(Ф.И.О.)

20__ йил "____" ___________



ХУЛОСА


________ вилояти ________туманидаги субсидия олишга талабгор "__________"нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Ҳақиқатдан ҳам ________ томонидан импорт шартномасига асосан _____

давлатидан



(ташкилот номи)

______ бош наслдор жўжалар сотиб олган. Бир кунлик наслдор жўжаларнинг наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан берилган мавжуд наслдор паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун ҳисоб-фактура, келиб чиқиш сертификати нусхалари мавжуд.


ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

_________ вилояти _________ туманидаги


га


(ташкилот номи)


жами ____________млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

_________ вилояти _________ туманидаги


га


(ташкилот номи)


қуйидагиларга, жумладан ___________________________________________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**


*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.

**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.


Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни


ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи



имзо/муҳр Ф.И.О.




Низомга

3-ИЛОВА


Паррандачилик хўжаликлари томонидан

импорт қилинган бир кунлик наслдор

жўжалар учун субсидия бериш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси







I босқич

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссияси)


Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этади.


Календарь йилнинг 1 майига қадар







II босқич

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринларда - вилоят комиссияси)


Туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.


Календарь йилнинг 5 майига қадар







III босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


Беш иш кунида







IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Қўмита ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.


Уч иш кунида







V босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.


Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлан-гандан сўнг







II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси







I босқич

Субсидия олувчи


Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келгандан сўнг субсидия олиш учун ушбу Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, туман комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.


Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжалар олиб келинганда







II босқич

Туман комиссияси


Субсидия олувчи томонидан берилган аризани кўриб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулосани қабул қилади.


Уч иш кунида







III босқич

Туман комиссияси


Субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилган хулоса ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади.


Хулоса қабул қилинган кунда







IV босқич

Туман комиссияси


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулосани вилоят комиссиясига тақдим этади.


Бир иш кунида







V босқич

Вилоят комиссияси


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда туман комиссиясининг субсидия бериш тўғрисида қабул қилган хулосасини Қўмитага юборади.


Икки иш кунида

VI босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.


Икки иш кунида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май