Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирининг 01.05.2020 й. 6-сон "Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 21-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2020 й. 2718-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2020 й.

N 2718-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.05.2020 й.

N 6


БУЙРУҒИ



Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз

маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда

улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг

(ЎзР АҚ-123) 21-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 15 сентябрдаги 65-н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2718, 2015 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 21-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ "Uzbekistan Airways" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                        Э. Ганиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 216-модда