Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 02.08.2004 й. 271-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.08.2004 й. 1400-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.08.2004 й.

N 1400

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

(ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ)

БОШЛИҒИНИНГ

02.08.2004 й.

N 271


БУЙРУҒИ



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан

фойдаланишда техника хавфсизлиги

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 30 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартидаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат") тўғрисидаги" низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Илова* қилинаётган "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилсин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Бошэнергоназорати томонидан 1984 йил 21 декабрида тасдиқланган "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.


4. Мазкур буйруқ бажарилишининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.



"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи                       Б. Тешабоев



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 379-модда.