Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.06.2020 й. ПҚ-4739-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2020 й.

N ПҚ-4739



ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШ ВА АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ИЧКИ БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Автомобилсозлик саноатида рақобат шароитларини яратиш ва қулай инвестиция муҳитини шакллантириш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701, 8702, 8703 ва 8704 ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорининг 2-иловасига ўзгартиришлар иловага мувофиқ киритилсин.


3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, шу жумладан унинг ички бозорни сифатли товарлар билан янада таъминлаш ва аҳоли эҳтиёжларини қондиришдаги таъсири кенг ёритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 июндаги

ПҚ-4739-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий

фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф

жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорининг

2-иловасига киритиладиган ўзгартиришлар


1. "8701 20 90" дан "8704 32 990 7" (ушбу позиция ҳам киради) гача товар позициялари чиқариб ташлансин.


2. Изоҳлар чиқариб ташлансин.



Изоҳ: мазкур ўзгартиришлар 2020 йил 1 августдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 8 июнь, 22-сон, 237-модда