Соғлиқни сақлаш вазирининг 24.03.2020 й. 115-сон "Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2020 й. 3242-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.06.2020 й.
N 3242
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
24.03.2020 й.
N 115
БУЙРУҒИ
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида
дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон "Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон килинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 10 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 15 июнь, 23-сон, 256-модда