Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2020 й. 393-сон "2020/2021 ўқув йили учун "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2020 й.

N 393




2020/2021 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН "ММФИ"

МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ ЯДРО УНИВЕРСИТЕТИ"

ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ АВТОНОМ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ФИЛИАЛИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида республиканинг атом тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - "Ўзатом" агентлиги) атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида:

"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда - Филиал) 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси 100 ўрин миқдорида иловага мувофиқ белгилансин;

Филиалда бакалаврлар давлат гранти асосида тайёрланади.


2. "Ўзатом" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасаси билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Филиалга кириш синовларини ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.


3. Кириш синовларини ўтказиш жойи ижараси учун тўловлар "Ўзатом" агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 июндаги

393-сон қарорига

ИЛОВА



"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети"

федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг

Тошкент шаҳридаги филиалида 2020/2021 ўқув йили

учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул

КВОТАСИ


(ўрин)

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислиги) номи


Қабул квотаси


1.

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси


25

2.

Ядро физикаси ва технологиялари


25

3.

Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси


25

4.

Электроэнергетика ва электротехника


25

Жами:


100

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 июнь