Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари (ЎзР 08.07.2020 й. ЎРҚ-627-сон "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 8 июлдаги

ЎРҚ-627-сон Қонунига

1-ИЛОВА



Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар

МИҚДОРЛАРИ

       


Жинси ва ёшидан қатъи назар,

1 та ёввойи ҳайвонни тутиш нархлари

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда

(ов қилиш турлари бўйича)

Чет эллик жисмоний

ва юридик

шахслар

учун, АҚШ

долларида

саноат

мақсадида

спорт, ҳаваскорлик

ва ўлжа олиш мақсадида

илмий,

тиббий ва назорат мақсадида


ов қилишнинг барча турлари бўйича

СУТЭМИЗУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган

камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Қоплон, тарғил сиртлон, тоғ қоплони

*

*

300

50000

Бурама шохли така (морхўр)

*

300

150

25000

Северцов қўйи

*

300

150

21000

Тяньшань қўйи, устюрт қўйи, Бухоро тоғ қўйи

*

300

150

10000

Бухоро буғуси (хонгул)

*

250

100

7000

Тяньшань қўнғир айиғи, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, кулон

*

100

80

3000

Сайғоқ, жайрон

*

50

30

3000

Мензбир суғури, манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсоқ, олақўзан, сариқ сассиқкузан

*

45

25

1500

Сут эмизувчиларнинг бошқа турлари

*

4

3

500

Бошқа турлар

Пржевальский оти

300

200

100

10000

Қизил бўри

10

5

3

1000

Тоғ такаси

*

5

2

1000

Тўнғиз

4

3

1,5

300

Елик (буғу)

4

3

1,0

300

Тоғ сувсари, қоракузан (норка), оқсувсар

0,3

0,2

0,1

50

Тулки, чиябўри, чўл ва тўқай мушуклари, нутрия, латча, ондатра, қизил суғур

0,2

0,1

0,05

30

Бўри

-

-

-

75

Бўрсиқ, жайра

0,3

0,15

0,03

20

Қуён

0,1

0,05

0,02

25

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларидан, одам ва ҳайвонлар касал-ликларини тарқатувчи-лардан ташқари бошқа сутэмизувчилар

0,02

0,01

0,01

1

    

   

Изоҳ:

Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.


*) Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

    

     

ҚУШЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган

камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан), тўхтатувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ

*

100

10

7000

Қийқирдоқ ва вишилдоқ оққушлар, пушти ва жингалак соқоқушлар, тоғ калхати (қумой), қора лайлак, сувқийғир (скопа), узун думли ва оқ думли сувбургутлари, оқ турна, кичик бургут, қиронқора, болтаютар, бургут, қирғий бургут, илонхўр бургут, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қизилтомоқ ғоз, кичик оққўтон, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, сариқ қўтон (қарқара), бизғалдоқ

100

50

8

3000

Оқ лайлак, қоравой, қошиқбурун, тасқара, оқ бошли қумой, чўл бўктаргиси, чўл бургути, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун, Осиё моки лойхўраги, оқбовур

25

15

5

1000

Қорабузов, мармар чуррак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), Зарафшон қирғовули, қора кабутар, оддий ғуррак ва бошқа турлар

15

10

3

500

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг

40 фоизи

Саноат, спорт ёки хаваскорлик мақсадида ов қилиш

объектлари бўлмаган ҳайвонлар турлари

Турналар, укки, кичик оққуш, бошқа йиртқич қушлар



2

300

Япалоққушлар, қарқаралар, қузғун, клушица, Алп зоғчаси



1

200

Бошқа турлар

Катта ва кичик кўлбуқалар, ҳаққуш (кваква)

0,3

0,2

0,1

50

Қирғовуллар (Зарафшон қирғовулидан ташқари)

0,15

0,07

0,03

50

Ғозлар, улар

0,15

0,07

0,03

30

Ўрдаклар, чурраклар, чераглар, қашқалдоқ, каклик, чиллар, қорабовур, саджа (сув булдуриқ)

0,05

0,03

0,01

5

Йилқичи

0,07

0,05

0,005

30

Қарғасимонлар (қарғалар, зағизғон, гўнгқарға, зоғча)

0,03

0,02

0,01

5

Кабутарлар, ғурраклар (оддий ғурракдан ташқари), балчиқчи қушлар, катта қоравой, қўнғирлар, сув товуғи, сувмошаклар, бедана, чуғурчуқлар

0,02

0,01

0,005

2,5

"Майда чумчуқсимон қушлар" (сўфитўрғайлар, жиблажибонлар, зарғалдоқ, завирушкалар, шақшақлар, читтаклар, вьюроклар, чумчуқлар, деҳқончумчуқлар, королёклар)

0,3

0,1

0,005

3

Бошқа қушлар

0,01

0,01

0,003

2

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг

30 фоизи

 

 

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишувга кўра овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни тутиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳайвонларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан аниқланади.


*) Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган

камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Кобра, бўзэчкемар

10

10

4

1000

Чўл тошбақаси

0,2

0,05

0,02

6

Бошқа ноёб турлар

7

7

2

500

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг

40 фоизи

Бошқа турлар

Қум чархилони, бушилон, қора илон, кўлвор илон

5

2,5

1

100

Заҳарсиз илонлар

0,5

0,25

0,05

15

Калтакесакчалар, гекконлар, калтакесаклар, агамалар, сариқилон ва бошқа турлар

0,2

0,05

0,01

5

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг

30 фоизи

ҲАМ СУВДА, ҲАМ ҚУРУҚЛИКДА ЯШОВЧИ ҲАЙВОНЛАР

Кўл бақалари, қурбақалар

0,05

0,03

0,01

2

БАЛИҚЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган

камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Орол сўзанбалиғи, Орол бакра балиғи, Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансимон оққайроқ, Амударё гулбалиғи

15

10

5

500

Бошқа турлар

5

3

1

250


Саноат аҳамиятига молик балиқлар ва уларнинг бошқа турлари

Лаққабалиқ, дўнгпешона, сазан (зоғора балиқ), оққайроқ, пелядь, судак, гулмоҳи, оқ амур

5

0,03

0,02

15

Товонбалиқ, Самарқанд храмуляси, илонбош, лешч, чўртанбалиқ, тараша балиқ, хонбалиқ, қорабалиқ

3

0,01

0,01

5

Қизилкўз ва бошқа қиймати паст турлар

1

0,005

0,001

1

      

Изоҳ:

Саноат аҳамиятига молик балиқларни ва уларнинг бошқа турларини тутишга доир нархлар:

биринчи устунда саноат мақсадидаги 1 тонна учун;

иккинчи устунда спорт ва бошқа мақсадлардаги 1 кг учун кўрсатилган.

Балиқларнинг кўпайтирилган турларини саноат миқёсида овлаганлик учун тўлов суммаси кўпайтирилганлик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда мазкур тур қийматининг 30 фоизини ташкил этади.

     

УМУРТҚАСИЗЛАР

Камёб ва йўқолиб бораётган турлар:

Туркистон қисқичбақаси (Сирдарё ҳавзаси), тиббиёт зулуги (10 донаси учун) ва бошқалар

0,05

0,02

0,01

20

Заҳарли умуртқасизлар

0,01

-

0,002

3

Тор панжали қисқичбақа (Зарафшон дарёси ҳавзаси) 1 кг учун

0,08

0,05

0,01

3

Артемия (Artemiа) цисталари 1 кг учун

0,1

-

0,01

5

Умуртқасизлар ғумбаклари (мотиль, трубочник ва бошқалар) 1 кг учун

0,02

-

0,005

0,1

Майда қисқичбақасимонлар (гаммарус, дафниялар ва ҳоказо) 1 кг учун

0,01

0,01

0,005

0,1

Моллюскалар чиғаноқлари (1 кг учун)

0,01

0,01

0,005

0,5

Маиший, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан, хавфли инфекцияларни тарқатувчи-лардан, шунингдек балиқ овида хўрак сифатида фойдаланиладиган жонивор-лардан ташқари бошқа умуртқасизлар

0,01

0,01

0,001

1

Мумиё (1 г учун)

0,05

-

0,01

1

Изоҳ:

Питомникларда етиштирилган ва овчилик-балиқчилик жойларига қўйиб юборилган ҳайвонларни тутиш учун тўлов миқдори, башарти жойларга қўйиб юборилган ҳайвонлар сони тутиш учун мўлжалланадиган ҳайвонларнинг сонидан уч баробар ортиқ бўлса, ушбу питомниклар эгалари бўлган шахслар учун мазкур ёввойи ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.

Питомникларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ва бошқаларда етиштирилган ҳамда уларнинг ҳудудида жойлашган ҳайвонлар учун тўловлар миқдори ушбу хўжаликларнинг эгалари томонидан белгиланади.

Кўпайтириш ёки бошқа жойларга кўчириш мақсадида тутиб олинадиган ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома учун тўловнинг миқдори мазкур турни тутиш учун белгиланган тўлов миқдорининг 30 фоизини ташкил этади.

Табиий, техноген ва антропоген омиллардан зарар кўрган ҳайвонларни реабилитация қилиш ҳамда кейинчалик табиатга чиқариб юбориш мақсадида табиий муҳитдан мажбурий тарзда ажратиб олиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан махсус келишувга кўра уларни тутганлик учун ҳақ тўламаган ҳолда амалга оширилади.

Питомникларда етиштирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган (учинчи ва кейинги авлод) ҳайвонлардан овчи ёввойи қушларнинг машқини ўтказиш учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилиб, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига фойдаланиладиган ҳайвоннинг сони ва турлари, машқ ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳалқалар, микрочиплар идентификация рақамларининг ҳамда бошқа идентификация белгиларининг рўйхати тақдим этилади.

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларининг, инсон ва ҳайвонлар касалликларини тарқатувчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, овчилар жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 305-модда