Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 14.08.2020 й. 2020-31-сон "Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 20.08.2020 й. 2355-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.08.2020 й.

N 2355-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.08.2020 й.

N 2020-31


ҚАРОРИ



"Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан

рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги

ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон "Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2355, 2012 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                               Ш. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан

рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги

ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:".


2. Низомнинг муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 август, 33-сон, 390-модда