Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 28.08.2020 й. 219-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.09.2020 й. 3073-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2020 й.

N 3073-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

28.08.2020 й.

N 219


БУЙРУҒИ



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус

қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг

46-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандидаги "Ахборот марказлари" деган сўзлар "Тезкор-маълумотлар бошқама (бўлим)лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                             П. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 14 сентябрь, 35-36-сон, 416-модда