Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2020 й. 567-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.09.2020 й.
N 567
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Абдухакимов Азиз Абдукахарович |
- |
раис |
2. Ақкулов Абдулазиз Ўролбаевич |
- |
раиснинг биринчи ўринбосари |
3. Давруков Фахриддин Умарович |
- |
раис ўринбосари |
4. Азамов Улуғбек Ахмадович |
- |
раис ўринбосари |
5. Лавозими бўйича |
- |
раис ўринбосари |
6. Исакулов Шухрат Наркулович |
- |
Туризм соҳасида режалаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари бўйича департамент бошлиғи |
7. Мирзахмедов Бобиржон Батирович |
- |
Молия-иктисодиёт бошкармаси бошлиғи |
8. Бердимуратова Надира Бахтияровна |
- |
Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси бошлиғи |
9. Каримова Махлиё Убайдулла қизи |
- |
Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи |
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 586-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Pecnyбликасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 19 сентябрь