Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 10.09.2020 й. 39-сон "Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2020 й. 1982-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2020 й.

N 1982-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.09.2020 й.

N 39


БУЙРУҒИ



Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг

инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 3 июлдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 1982, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг

инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари устав капиталида улушли иштирок этиш, шунингдек ипотека қимматли қоғозларини сотиб олиш;

лизинг ташкилотларига қарзлар (молиявий ёрдам).".


3. 21-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (иқтисодий, молиявий, бухгалтерия, математик) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (иқтисодий, молиявий, бухгалтерия, математик) маълумотга эга бўлиши;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 28 сентябрь, 37-38-сон, 431-модда