Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 28.09.2020 й. 270-сон "Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2020 й. 2608-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2020 й.

N 2608-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

28.09.2020 й.

N 270


БУЙРУҒИ



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйҳат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 9-банд "б" кичик бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"муассасада жазо муддатини ўтаётганлар орасида уюшган гуруҳ ташкил этиш ёки етакчилик қилишга мойиллиги мавжуд бўлган маҳкумларнинг муассасада ўрнатилган тезкор вазият барқарорлигига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида;".


2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Маҳкумларни даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларга ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга ўтказиш соқчи, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида амалга оширилади. Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда, уни колониядан ёки турмадан даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияга ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.".


3. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ихтисослашган даволаш муассасасида" деган сўзлар "Даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияда ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 16-банддаги "ихтисослашган даволаш муассасасига" деган сўзлар "даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларга ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 494-модда